Дунёдаги энг катта кутубхона бетакрор дизайнга эга бўлди (видео+суратлар)

Дизайн 14-11-2017

Хитойда дунёдаги энг катта кутубхона очилмоқда, у 1,2 миллионтагача китобни ўзига сиғдира олади. Boredpanda шу ҳақидаги хабар, видео ва суратлар билан бўлишди

Кутубхона бетакрор интерьерга эга бўлиб, у ерда шаффоф муҳит ҳукмрон - унинг тузилмаси шундайки, юқорида ёки пастда ким нима қилаётганини кўриш мумкин. Бино ўртасида эса улкан сферик шар мавжуд бўлиб, у катта кўздек тасаввур уйғотади. 

Беш қаватли кутубхона Нидерландиянинг MVRDV дизайнерлик фирмаси билан ҳамкорликда Тяньцзиндаги Шаҳарсозлик институти томонидан лойиҳалаштирилган.

Янги бино Тяньцзиннинг Бинхай маданий даҳасида жойлашган ва шу боис "Бинхай кўзи" номини олган. Кутубхона майдони - 34 минг квадрат километр, у ерга 1,2 миллионтагача китобни сиғдириш мумкин.

Кутубхонада мутолаа хонаси, меҳмонлар учун зал, учрашувлар учун хоналар, компьютер ва аудио-хоналар  бор. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ