Дунёдаги энг машҳур ташландиқ кўнгилочар боғ

Ажабтовур воқеалар 27-09-2016

Шаҳар фотосуратчиси Romain Veillon Японияга уюштирган сўнгги саёҳати чоғида дунёдаги энг машҳур ташландиқ кўнгилочар боғга ташриф буюрди: бу Nara Dreamland!

1961 йилда қурилган Nara Dreamland ташриф буюрувчилар маликанинг пушти қасри орқали осонгина топиб олиши мумкин бўлган мамлакатнинг “Disney” мавзули боғига айланиш керак эди. Бу жой катта муваффақиятга эришди ва бир неча йиллар давомида кўплаб японлар ўзининг бўш вақтини ўтказиш учун ушбу масканга ташриф буюришди.

Кун давомида мазкур боғни ўрганиш ва мўжазгина дам олиш масканида Америка горкалари қандай бўлганини тасаввур қилиш фотосуратчига ажойиб ҳиссиётларни бахш этди.

Бироқ Токиода чинакам Disneyworld ва Осакада Universal studios барпо этилиши Nara Dreamland боғи учун катта рақобатни юзага келтирди. 2006 йилга келиб мавзули боғ ёпиб қўйилди ва Япониянинг энг таниқли “Haikyo”си кўплаб саёҳатчилар, фотосуратчилар учун орзуга айланди.

Ҳозирда табиат ўсимликлар остида секин-аста йўқолиб бораётган кўнгилочар боғни озод этмоқда. Бу эса янада сеҳрли ва ноодатий муҳитни яратмоқда. 

Ташландиқ ерга айланган Nara Dreamland боғини биз билан томоша қилинг ва ўзингизга янги олам кашф этинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ