Дунёдаги энг қиммат мушуклар

Ҳайвонот олами 1-08-2016

Мушуклар дунёдаги энг машҳур уй жониворлари бўлиб қолишмоқда – улар ақлли, юмшоқ ва боқиш жуда ҳам осон. Уларни итлар каби ташқарига сайр учун олиб чиқиш шарт эмас. Бу эса иш билан кўпроқ машғул одамларга маъқул келади. Дунёда шундай мушуклар ҳам мавжудки, уларнинг баҳоси кишини ҳайратга солади. Ана, шундай қимматбаҳо зотли мушуклар билан танишинг. 

 

Норвегия ўрмон мушуги

Бу мушукнинг баҳоси ўн минг долларга етиши мумкин. Шунингдек, у ҳар қандай уй шароитида яшайвермайди. Норвегия ўрмон мушугининг териси совуққа мойиллашган. 

 

Мисрлик мау

Мисрлик мау — нафақат жунгида, балки терисида ҳам мавжуд туғма доғи билан машҳур ўртача ҳажмдаги мушуклардир. Мушук ташқи кўриниши 3000 йилдан буён сезиларли даражада ўзгармаган — қадимий мисрликлар Баст номли айнан шундай мушукка сиғинишган. Мау оила учун ёқимтой ва меҳрибон уй ҳайвони саналади. 


Британия калта жунли мушуги 

Инстаграм-блогерларнинг энг севимли зоти — британ калта жунли мушуги нафақат суратбоп, балки қимматбаҳо ҳамдир. Бу мушукнинг нархи 500 дан 1500 долларгача бўлиши мумкин. Чинакам уй ҳайвони ишқибозлари эса бундай маблағни кўз юмиб, тўлашга тайёр туришади. 


Шотландия қатлама қулоқли мушуги  

Шотландиянинг қатлама қулоқли мушуги ўзининг қулоқларидаги камчилиги туфайли машҳур ҳисобланади. Бу камчилик туфайли уларнинг қулоқлари икки букилиб, осилиб қолган. Бу турдаги мушуклар 1966 йилда пайдо бўлган. 

 

Сфинкс

Бундай мушукларнинг танасида сочлар йўқлиги наслни танлаб, чатиштиришнинг натижаси ҳисобланади. Аммо кўпчилик уларнинг танасида умуман сочлар йўқ, деб ўйлаб адашишади. Аслида сфинксларнинг терисида сочлар мавжуд. Сфинкслар мушуклар дунёсининг экстравертлари ҳисобланади. Кўпчиликнинг айтишича, улар итларга ўхшаб эгалари билан, шунингдек, бегоналар билан ҳам дўстлашишади. 


Рус кўк мушуги

Ҳозирги кундаги рус кўк мушуклари Россияда пайдо бўлишган. Европаликлар уларнинг каламушларни тутиб олиш қобилиятлари, ажойиб ранглари ва жунлари учун ёқтириб қолишган. 1893 йилда англиялик ҳайвон кўпайтирувчи Карен Кокс Архангельскдан бир жуфт кўк мушукларни кўпайтириш мақсадида олиб кетган. Бугунги кунда бу мушуклар ўз ватанидан кўра Европада машҳур ҳисобланади. 


Петерболд

Петерболд — сфинкс ва шарқий зот мушукларининг ғаройиб гибриди ҳисобланади. Петерболдлар жуда ҳам нафис, келишган кўринишади ва ғаройиб бош шакли — узун ва ингичка мия, бодом кўз, катта қулоқларга эга. Ноёблиги туфайли мушукчанинг нархи бир неча минг долларга баҳоланиши мумкин. 

 

Алерка

Бу турдаги мушук илмий тасдиқланган биринчи гипоаллергик зот саналади. Яъни у мушукка аллергияси мавжуд бўлган инсонларга ҳам мос келади. Алерканинг баҳоси 7 мингдан 10 минг долларгача бўлиши мумкин.

 

Бенгаль мушуги

Уй мушуги ва унинг йиртқич уруғидан ҳосил бўлган гибриди 1961 йил АҚШда вужудга келган. Бенгаль мушуги кичик леопардларни ёдга солади ва шунга яраша феъл-атворга эга ҳамдир — улар бегоналарга жуда ҳам эҳтиёткорона муносабатда бўлишади.


Ашера

Ашера дунёдаги энг экзотик уй мушуги саналади. Бенгаль мушуги каби у ҳам уй зотлилари билан Осиё леопард мушугининг гени чатиштирилишидан пайдо бўлган. Қарама-қарши доғлар ва  катта ҳажми билан қоплонни ёдга солади. Ашера нархи ҳам экзотикдир — битта мушук учун 100 минг долларгача маблағ тўлаш керак.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ