Дунёдаги энг қимматбаҳо озиқ-овқатлар: 1 200 долларлик қаҳвадан то 3 000 долларлик қалдирғоч уясигача

Биласизми? 24-01-2017

Энг қиммат таом борасидаги тасаввурлар ҳаммада ҳар хил. Ким учундир бу қизил балиқ бўлса, бошқалар учун ноёб оқ трюфеллардир. Бироқ яна шундай маҳсулотлар борки, уларнинг баҳоси сизни ҳайратлантириши аниқ. AdMe.ru дунёдаги энг қиммат 10 озиқ-овқат маҳсулоти ҳақидаги маълумот билан бўлишди.

 

1. Мацутакэ қўзиқорини

Ушбу қўзиқоринларнинг ноёблиги уларнинг 1 килограмм нархини 600 долларга кўтаради. Мацутакэнинг ватани - Япония. Қўзиқориннинг бу тури бир неча Осиё мамлакатларида мавжуд, бироқ дарахтларни кемирувчи ҳашоратлар уларнинг сонини сезиларли даражада қисқартирмоқда, зеро мацутакэ одатда дарахт сояси остида ўсади. Мацутакэни етиштириш усуллари йўқлиги боис улар Ер юзидан буткул йўқолиш хавфи остида.

 

2. Копи-лувак қаҳваси

Бу қаҳва Индонезия, Филиппин ва Жанубий Ҳиндистоннинг саноат майдонларида ишлаб чиқарилади. Копи-лувак — дунёдаги энг қиммат қаҳва. Унинг баҳоси (1 килограмм) - 250 доллардан 1 200 долларгача. Копи-лувак ўзига хос қайта ишлаш усули билан машҳур.

 

3. Белуга-альбинос икраси

Бундай икранинг 1 килограмми 8 500 еврога баҳоланади. Белуга-альбинос — бу Каспий денгизида яшовчи йирик осетр балиғи. Унинг нархи бу қадар баландлигига белуга-альбиносларнинг тилла рангдаги икраларни камдан-кам — тахминан 100 йилда бир марта қўйиши сабабдир.

 

4. Қалдирғоч уясидан шўрва

Бу қушларнинг уялари деярли биргина сўлакнинг ўзидан ташкил топган бўлади. Айнан шунинг учун ҳам улар қадрлидир: уларнинг уялари — Хитой ошхонасининг қимматбаҳо маҳсулоти ҳисобланади. Баланд нарх изоҳи оддий: қалдирғоч уяларини йиғиш анча хавфли. Қушлар кўпинча ўз уяларини тик қояларга солишади, бундай жойдан тушиб кетиш хавфи эса катта. Ушбу деликатеснинг қиймати (1 килограмм учун) - 3 000 долларгача.

 

5. Заъфарон

Ушбу зираворнинг баҳоси (1 килограмм учун) - 400 доллардан 1 000 долларгача. Бунга заъфароннинг фақат кузги мавсумда, йилда атиги 7 кун ўсиши сабабдир. Уни йиғиш ва қайта ишлаш ишлари қўлда амалга оширилади. 1 килограмм заъфарон чиқиши учун эса ишчилар 300 минг ўсимлик теришларига тўғри келади.

 

6. Оқ трюфеллар

Бу қўзиқоринларнинг юқори баҳоси уларнинг ўсиши, йиғиш усули, сақлашда ўзига хос шароит талаб қилиши ҳамда бетакрор таъм ва хушбўй ифори билан изоҳланади. Европада оқ трюфелларнинг 1 килограмми 2 000 еврони ташкил қилади.

 

7. Аям цемани қора товуғи

Аям цемани товуқлари Индонезияда кўпайтирилади, бироқ қуш гриппи тарқалиш хавфи туфайли бошқа мамлакатларга етказилмайди. Бундай қушларнинг насли шу қадар ноёбки, Индонезиянинг ўзида биргина шундай жўжанинг нархи 200 долларга яқин туради. Ундан ташқарида эса бир неча минг долларга етиши мумкин.

 

8. Япон олачипор мол гўштидан стейк - Wagyu A4

Япон олачипор мол гўштидан Wagyu A4 стейки — дунёнинг энг мазали, машҳур ва қимматбаҳо деликатесларидан бири. У хушбўй ҳиди ва ўзининг таниқли ёғли текстураси билан машҳур. Вагю наслидаги буқалар Японияда махсус уқаланади, пиво билан озиқлантирилади, классик мусиқа тинглашади. Бундай мол гўштининг 1 килограмми 450 долларга баҳоланади.

 

9. Хамон иберико

Энг қиммат чўчқа гўшти — хамон ибериконинг ватани - Испания. Айнан шу ерда иберико наслидаги қора чўчқалар етиштирилади. Улар чўчқаёнғоқлар билан озиқлантирилиб, махсус кенг яйловларда боқилади. 1 килограмм хамон ибериконинг нархи - 365 евро атрофида.

 

10. Буғу пишлоғи

Дунёдаги энг қимматбаҳо пишлоқлардан бири буғу пишлоғидир. У фақат бир жойда - Швециядаги Moose House фермасида ишлаб чиқарилади. Уни ишлаб чиқаришда буғу сутидан фойдаланилади. Буғу пишлоғи ранги - оқ, у жуда чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади. Бундай пишлоқ нархи (1 килограмм учун) 1 000 еврони ташкил этади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ