Дунёдаги энг совуқ қишлоқ

Саёҳат 11-01-2016

Агар кимдир ўз шаҳрини жуда совуқ деб ўйлаётган бўлса, демак у ўртача йиллик ҳарорат минус 15 даражани ташкил этувчи Ёқутистонда ҳеч қачон бўлмаган. Айрим жойларда, масалан, Оймякон қишлоғида эса ҳарорат қишда 45 даражага тенг бўлади. Қуйидаги ҳикоямиз айнан мана шу қишлоқ ҳақида.

Оймякон қишлоғи Индигирка дарёсининг чап қирғоғида, денгиз сатҳидан745 метрбаландликда жойлашган.

Оймякон водийси дунёдаги энг яшаш қийин жойлардан бири бўлиб, шундай бўлса-да, бу ерда бир ярим минг нафар киши истиқомат қилади.

Ёқутистон ва Оймяконга собиқ совет даврида одамлар ихтиёрий-мажбурий равишда кўчиб келишган.

Ёқутистоннинг туб аҳолиси совуққа чидамли.

Маҳаллий ўлчовларга кўра, ҳарорат нолдан юқори бўлганида бу ерда ёз фасли бошланган бўлади.

Қишлоқ Ёқутистон пойтахтидан икки кунлик масофада жойлашган.

Бу ерда қишда автомобилда узоқ вақт қолиб кетиш ҳаёт учун хавфли, шунинг учун ёнилғи қуйиш шохобчаларининг туну кун ишлаши муҳим аҳамият касб этади.

Бу ердаги шохобчаларда ходимлар ҳар икки ҳафтада навбат алмашиб ишлашади.

Темирйўл ва авиақатнов йўқлиги боис аксарият аҳоли пунктларини бир-бири билан автомобиль йўллари боғлайди.

Дастлаб Оймякон буғу овчилари яшайдиган жой бўлган.

Қишлоқда санитария тизими ўрнатишнинг имкони йўқ, чунки бу совуқда ҳар қандай қувур ёрилиб кетади, музлаган ерни ўн метр чуқурликда кавлаб қувурни ер остига ўрнатиш ҳам имконсиз.

Маҳаллий фуқаро Александр Платнов иссиқ кийиниб олганича ташқарига отланган.

Қишлоқ йўлидаги «қулайлик».

Бутун Оймякондаги ягона озиқ-овқат магазини.

Ҳар куни эрталаб бу экскаватор иситиш станциясига кўмир келтиради ва кулни олиб кетади.

Бу ерда энг ёқимли сўз - ўтин. 

Фермер Николай Петрович молхона эшигини беркитмоқда.  

Оймяконда тонг отмоқда. Бу пайтда фақатгина ҳеч қачон ўз ишини тўхтатмайдиган иссиқлик электр станциясида чироқ ёниб туради.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ