Дунёдаги "саломатлик учун энг хавфли" 12та автойўл

Саёҳат 30-10-2016

Машиналар узоғимизни яқин қилувчи яхши ёрдамчи. Бироқ автомобиль ҳайдаш ҳамиша ҳам ёқимли сафарга айланавермайди. Баъзи йўллар ҳаттоки катта тажрибага эга бўлган ҳайдовчиларни ҳам чўчитиши мумкин, яхшиси уларни йўл харитангизда "саломатлик учун хавфли" деб ажратиб чиққан маъқул.

Дунёда шундай ғалати ва хатарли йўллар мавжудки, у ердан юриш ҳеч кимга тавсия этилмайди.

 

1. Далтон автомагистрали, Аляска

Ёқилғи ёрдамида юк машиналари ўтишига мўлжалланган шағал йўл. Бу ернинг ҳар бурчагида турли қор кўчкиларидан огоҳлантирувчи белгилар мавжуд. Қўшимчасига, йўл силлиққина муздан иборат бўлиб, совуқ изғирин ва кучли шамол ҳам эсиб туради.

 

2. Притхви автомагистрали, Непал

Бу йўлдан юришга қарор қилган ҳайдовчиларни фақатгина биргина ҳодиса - Ҳимолай манзараси қувонтириши мумкин. Асфальт йўлда тез-тез тирбандлик ҳолати билан сел ва кўчкиларни ҳам кузатиш мумкин.

 

3. Атлантик Роуд, Норвегия

Ҳаттоки, 8 километрли ингичка йўл ҳам инсонни қўрқита олмаслиги мумкин, бироқ бўрон бошланиши билан йўлда ҳар сонияда қучли тўлқинлар пайдо бўлади. Умид қиламизки, ўзингиз билан қутқарув жилетини олгансиз.

 

4. Колима, Россия

Бу ўлкада ҳукмронлик қилувчи аёз бир неча соат ичида тетик саёҳатчини совуқ мурдага айлантириши мумкин. Бунга сабаб, ернинг минглаб қулоқлар ҳаёти эвазига қурилганигадир.

 

5. Хо Ши Мин йўли, Вьетнам ва Лаос

Вьетнамда совуқ уруш вақти айнан шу қуруқ ва сув йўли фронтга кучларни етказиб бериш учун ишлатилган ҳамда у Шимолий Вьетнамнинг кўплаб ғалабасини таъминлаб берган. Албатта, ҳозирда бу йўл узоқни яқин қилса-да, кўплаб портламаган бомбалар ер остида қолиб кетган.

 

6. Ўлим йўли, Боливия

Ҳар йили бу ерда 300га яқин инсон шунчаки бир сонияга рулдан чалғиб, 3 километр баландликдан қулаб, ҳалок бўлади.

 

7. Стельвио довони, Италия

48 кутилмаган бурилишга эга мазкур 21-километрли чуқур йўлдан ўтишнинг рекорд вақти 15 дақиқа ва 23 сонияни ташкил этади. Сиз шунча вақт ичида йўл босиб ўта оласизми?

 

8. Миллион доллар автомагистрали, Колорадо

"Бу йўналишдан яна юришга рози бўлишим учун сиз менга миллион доллар тўлашингиз керак". Ривоятларга кўра, айнан шу сўзларни кескин бурилишлар, катта қияликлар ва тор жойлардан иборат йўлни босиб ўтган биринчи инсон айтган экан.

 

9. Гуолян тоғ тунели, Хитой

Гуолян номи хитойчадан «хатони кечирмайдиган йўл» деб таржима қилинади. Маҳаллий аҳоли сайёҳлар бу ерда бемалол сайр қилиши учун қадимда қоялардаги 30 дан ортиқ «ойна»ларни уришига тўғри келган. Чунки бу ерда машина ҳайдаш тақиқланмаган бўлишига қарамай, жуда хавфли.

 

10. Луксор-Хургада йўли, Миср

Тунги вақт айнан шу эрда Мисрдаги энг кўп йўл талончиликлар содир бўлади. Бежизга, бу қисқа йўл қидирилганда даставвал хавфсизлик ва ўз ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар чиқиб келмайди.

 

11. Қорақурум йўли, Хитой ва Покистон

60 йилларда бу икки мамлакатни бирлаштирувчи йўлни саккизинчи мўъжиза деб аташган эди. Бироқ унинг қурилиши давомида 900дан ортиқ киши турли бахтсизликлар сабабли вафот этган.

 

12. Ҳамдўстлик авенюси, Филиппин

Бу 12-километрлик йўл майдонининг ёмон тарафи шундан иборатки, баъзида йўлдаги ҳаракат чизиғининг сони 18 қаторга етади. Яхши қурилмаган дренаж тизими билан биргаликда эса, автотрассанинг ёмғир даврида сувга тўлиши ва тартибсизликка олиб келади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ