Дунёнинг 10 ғаройиб манзили

Саёҳат 5-03-2015

XABARDOR.UZ - Қадимдан инсонлар сув манбасига яқин жойда яшашни афзал кўрганлар. Шаҳарлар бунёд қилиш учун кенгликлар, шунингдек, дарё ва кўлларнинг соҳиллари танланган. Бироқ баъзи халқлар учун шаҳар қуришда сув асосий мезон бўлмаган, улар учун асосийси хавфсизлик ва қимматли ресурслар бўлган. Яшаш жойлари бегоналар етиб бориши қийин бўлган ноқулай иқлим шароитларида барпо қилинган. Мудроқ чакалакзорлар, якка ороллар ва сайёрамиздаги энг иссиқ ва совуқ жойлар уларнинг маконига айланган. Бу халқларнинг ёш вакилларида қулай ва замонавий шароитга кўчиб яшаш имкони бўлса-да, негадир улар яшашни қандай бўлса шу ҳолича ўз маконларида давом эттиришмоқда.

Ява ороллари, Индонезия

Мерапи вулқони Индонезиядаги энг фаол 128 вулқондан бири саналади. Вулқон отилиши йил давомида деярли икки марта бўлса, фавқулодда ҳолатдагилари ҳар 7 йилда учрайди. Вулқон охирги марта 2010 йилда отилган бўлиб, у туфайли 353 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. Аммо шунга қарамай вулқон атрофида тахминан 500 мингта индонезиялик истиқомат қилади.

Ла-Ринконада, Перу

Шаҳар Анд тоғларида денгиздан 5100 метр баландликда жойлашган. Бу ер дунёнинг инсон яшайдиган энг юқори нуқтаси саналади. Ла-Ринконадада одамлар истиқомат қилишининг асосий сабаби бу ерда олтин рудаси конларининг мавжудлигидир. Шаҳарда канализация ва оқава сув муаммосининг борлигига қарамай, аҳоли сони тинимсиз ўсиб бормоқда. 2009 йилда 30 минг киши бўлган. 

Мотуо, Хитой

Мотуони ташқи дунё билан 200 метрли осма кўприк боғлаб турибди. Қолган барча йўллар тоғ кўчкилари ёки селлар туфайли вайрон бўлган. Буддавийлар шаҳарни илоҳий жой деб биладилар. Мотуо аҳолиси сони 10 минг нафарга етади. 

Черапунжи, Ҳиндистон

Черапунжи — дунёнинг энг ёмғирли ва нам жойларидан биридир. Ёмғир миқдори йилига 12 минг мм. ни ташкил қилади. Иқлими серёмғир бўлгани учун ери унчалик сермаҳсул эмас. Аҳолиси сони 10 мингдан ошади. 

Сан-Педро-де-Атакама, Чили

Атакама дунёнинг энг қуруқ саҳроси ҳисобланиб, йилига ўртача 10 мм. ёмғир ёғади. Ўсимлик ва ҳайвонлар тури жуда кам бўлиб, баъзи жойларда умуман учрамайди. Бундай оғир шароитга қарамай саҳро ўртасида Сан-Педро-де-Атакама шаҳрида 5000 нафарча одам яшайди.

Верхоянск, Россия

Бу ер дунёнинг энг совуқ жойи. Ўртача йиллик температура 18,6 °К ни ташкил қилади. Маълумотларга кўра, 2014 йилда Верхоянскда 1173 нафар инсон бўлган.

Иллоккортоормиут, Гренландия

Шаҳар Ернинг энг шимолида жойлашган нуқтаси бўлиб, у ерга етиб бориш учун аввал самолёт кейин эса вертолёт ёки қайиқда саёҳат қилиш керак. Узоқ вақт мобайнида Иллоккортоормиутда фақатгина қутб айиқлари , ҳўкизкўз ва тюленлар яшаган. 1925 йилдан бу ерга инсонлар кўчиб кела бошлашган, ҳозирда уларнинг сони 500 нафарга етган. 

Тристан-да-Кунья, Буюк Британия 

 

Тристан-да-Куньядан ташқари Пасха ва Питкерн ороллари сайёрамизнинг дунёдан ажралиб қолган аҳоли пунктлари саналади. Орол Атлантика океанининг жанубида жойлашган архипелаг таркибига киради. Унда сутэмизувчилар умуман йўқ. Доимий яшаш учун эса фақатгина оролнинг шимолий ва шимоли-ғарбий қисми яроқлидир. 2008 йилда оролда 264 нафар инсон яшаган. 

Питкэрн ороли, Буюк Британия

Питкэрн ороли Тинч океанининг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, у умумий майдони 47 км2 га тенг бўлган бешта оролдан ташкил топган. Унга дастлаб кўчиб келиб ўрнашганлар “Баунти” кемаси саргузаштчилари бўлган. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 2014 йилда 4,6 км 2 ли ерда 56 нафар одам истиқомат қилмоқда. 

Даллол, Эфиопия

Даллолнинг ўртача йиллик ҳарорти юқори бўлиб, сайёрамизнинг ташқи оламдан ажралиб қолган манзилларидан бири саналади. Унда транспорт йўллари йўқ, бу ерга фақат карвон йўли билан етиб олиш мумкин. Нечта одам яшаши аниқланмаган.

Қизиқарли рукнлар: ТУРФА ОЛАМ / САЁҲАТ / БИЛАСИЗМИ?



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ