Дунёнинг 145 ёшли энг кекса инсони Индонезияда яшайди

Ғаройиб кишилар 15-09-2016

Индонезиялик Мбах Гото ўзининг 145 ёши билан ер шаридаги энг кекса инсон саналади. Индонезия ҳукумати тақдим этган расмий ҳужжатларга мувофиқ, Мбах 1870 йилнинг 31 декабрь санасида таваллуд топган.

Қариянинг 10 ака-укаси ва сингиллари ҳамда тўртта хотини вафот этган. Уларнинг сўнггиси 1988 йилда вафот этади. Бундан ташқари, унинг барча фарзандлари дунёдан кўз юмди. Бироқ набира, эвара ва чеваралари ҳозир ҳаёт. 

Улуғ ёшига қарамай, Мбах ўзи мустақил юра олади.

Индонезиялик кекса инсон интервьюларнинг бирида фақат бир нарсани — ўлишни исташини айтиб ўтган эди. Тахминимизча, у шунчаки яшашдан тўйган.

Мбах Гото ўз шахсий гувоҳномасини кўрсатмоқда.

Унинг оиласиининг сўзларига кўра, Мбах барча нарсани ейди ва ҳеч ҳам касал бўлмайди. 

Унинг набираси айтишича, буваси 122 ёшидан бошлаб ўлимга тайёргарлик кўриб келган.

1992 йилда ҳатто, ўзига меҳроб ҳам буюртма қилган. Бунга ҳам 24 йил бўлди. 

Мбах ўз набиралари томонидан кўмилишни истайди. Суратда: айнан ўша меҳроб.

Индонезия кадрлар бўлими вакиллари Мбахнинг туғилган йили ва кунини тасдиқлашди.

Айни дамда қария ўтиради ва радио тинглайди, сабаби унинг кўриш қобилияти пасайгани учун телевизор томоша қила олмайди.

Ундан узоқ йиллик умр кечириш сира нима эканлигини сўрашганида, Мбах шундай дейди: «Барча сир сабрда».



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ