Дунёнинг энг баланд тоғли шаҳарчасида одамлар қандай ҳаёт кечиришади?

Биласизми? 18-01-2017

Ла-Ринконада бутун дунёдаги энг баланд тоғли шаҳар ҳисобланади. Бу ердаги турмуш шароити жуда қийин. Бироқ бу шаҳарча ҳеч бир ҳукумат томонидан бошқарилмайдиган ҳақиқий олтин конидир. 4 876 метр баландликда доим иш қизғин: 50 000 киши бойиш орзусида куну тун меҳнат қилади.

Ла-Ринконада дунёдаги энг изоляцион жамиятлардан бири ҳисобланади.

Шаҳарча ақлга сиғмайдиган даражада бир неча километр баландликда барпо этилган ва у Bella Durmiente — "Уйқудаги гўзал" музлиги соясида қолади.

Бу шаҳарчага фақат хавфли йўлни кечиб ўтибгина етиш мумкин. Ушбу тоғли йўл сирпанчиқ ўтлар, тошлар, лой ва албатта яхмалак билан қопланган.

Сайёҳлар Ла-Ринконадага камдан-кам келишади. Бу ерда мутлақо ҳеч қандай инфратузилма йўқ, ҳукумат вакиллари эса бир неча йилда бир марта кўриниш беришади.

Бундай катта баландликда кўпчиликда нафас олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Ла-Ринконада аҳолиси шунга кўниккан, сайёҳлар ҳушидан кетган вақтлар эса кўп бўлади.

Бу ерда ночор яшашса-да, виждонан пок ҳаёт кечиришади. Шаҳар иқтисодиёти ҳукумат томонидан бошқарилмайдиган олтин конларига асосланади.

2001-2009 йилларда олтин баҳоси 235 фоизга ўсди. Шаҳарга янги одамлар келишди ва ҳозир унинг аҳолиси 50 000 киши атрофида.

Аҳолининг катта қисмини ижобий фикрлашга мойил  перуликлар ташкил қилади, уларнинг ҳар бири олтин орқасидан бойиб кетишни орзу қилади. Бу ерда доимий маош йўқ: кондан қазиб олинган олтиннинг бир қисмига барча ишчилар даъвогарлик қилиши мумкин.

Анд тоғларида бир неча аср мобайнида олтин қазиш ишлари олиб борилган. Ла-Ринконададаги одамлар ҳар куни хавфли газлар, симоб ва цианид буғлари  билан тўлдирилган конларга қараб йўл олишади — кислород етишмовчилиги бу ерда муҳокамага арзирли сабаб ҳисобланмайди.

Аёллар конларга қўйилмайди. Бунинг ўрнига улар вақтинчалик ишчилар ролини бажаришади.

Бу ерда дастлаб кичик корхона барпо этилган эди. Унинг асосчилари одамлар оқимининг бу қадар кўпайиб кетишини хаёлларига ҳам келтиришмаган, шу боис шаҳарда шифохон ҳам, нормал ҳаёт учун керакли бошқа инфратузилма ҳам йўқ.

Шаҳарда оқар сув йўқ, канализация тизими қурилиши эса мутлақо иложсиз. Чиқиндиларни утилизация қилиш — ҳар бир инсоннинг шахсий иши.

Баъзилар ўз чиқиндиларини ёқишни афзал кўришади ёки уларни шаҳарча ташқарисига ташлашади. Бошқалар эса уларни бўш жойларга ташлаб кетаверишади.

Канализациянинг йўқлиги ва тоғ-кон ишлари Ла-Ринконада ерларининг симоб билан кучли ифлосланишига олиб келди. Бу кимёвий модда асаб тизимига жуда салбий таъсир кўрсатади, терини қичиштиради ва қиздиради.

Маҳаллий аҳоли ўзига ўзи кўнгилочар машғулотлар ўйлаб топади. Улар кўпинча кончилар томонидан қурилган кафеда вақт ўтказишади ёки футбол ўйнашади.

Орқа фонда кўриниб турган кўл ҳам симоб ва цианид билан ифлосланган. Шаҳар аҳолиси ана шу сувдан фойдаланади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ