Дунёнинг энг кўп зиёрат қилинувчи шаҳарларини биласизми?

Биласизми? 30-10-2016

Mastercard Global Destinations Cities Index'нинг йиллик тадқиқотига кўра, 2016 йилда Дубай зиёратчилар ташриф буюрувчи дунёнинг тўртинчи, Яқин Шарқнинг эса биринчи  шаҳри бўлди. Бу ҳақида Mastercard'нинг расмий сайтида маълум қилинди.

2016 йилда Дубай тахминан 15,27 миллион халқаро сайёҳни қабул қилади. 

"Бу йилги индексда энг кутилмаган натижа - хорижий меҳмонлар харажатлари бўйича биринчи ўринга чиқиб олган Дубай шаҳри бўлди. Уларнинг бу йилги чиқимлари 31,3 миллиард долларга етган, бу эса Лондон шаҳри кўрсаткичларини (рейтингда иккинчи ўринда) сезиларли даражада ортда қолдиради", - деди Mastercard'нинг халқаро бозорлар бўйича президенти Энн Кейрнс. 

Дубайдан олдинги ўринларда Бангкок (прогноз - 21,47 миллион зиёратчи), Лондон ва Париж (19,88 миллион ва 18,03 миллион зиёратчи) номлари қайд этилган.

Рейтингга шунингдек сайёҳлар оқими ўсиши бўйича энг юқори натижа кўрсатган Абу-Даби ҳам киритилган, - 81 фоиз. 

Бу маълумотлар Бирлашган Араб Амирликларининг кетма-кет иккинчи йил энг кўп зиёрат қилинаётган ва сайёҳлик йўналиши тез суръатларда ривожланаётган мамлакат мақомини мустаҳкамлаётганидан далолат беради. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ