Дунёнинг энг қиммат 100 бренди номлари эълон қилинди (ахборот графикаси)

Компания 6-10-2016

Дунёнинг энг қиммат 100 бренди рейтинги ҳар йили янгиланади, бу йил ҳам рўйхат чўққисидан техно-гигантлар ўрин олди. Бу ҳақида interbrand.com'да маълум қилди. 

Apple, Google ва Coca-Cola брендлари тўртинчи йил кетма-кет дунёнинг энг қиммат брендлари номига сазовор бўлишди. 

Манбага кўра, бир йил ичида Apple брендининг баҳоси 5 фоизга ўсган - 179,1 миллиард доллар. 

Google ҳам 11 фоизга қимматлашган, унинг жорий йилдаги нархи 133,3 миллиард долларни ташкил қилди. 

Етакчилар учлигига якун ясовчи Coca-Cola ўтган йилга нисбатан 7 фоизга арзонлашган - 73,1 миллиард доллар. 

Брендлар орасида энг катта фарқ билан олдинга илдамлаган Facebook бир йилда 48 фоизга қимматлашган ва 15 ўриндан жой олган. 

Шунингдек энг қиммат брендлар ўнлигида Microsoft (4-ўрин), Samsung (7), Amazon (8) технологик компаниялари, шунингдек автобрендлар Toyota (5-ўрин), Mercedes (9), General Electric (10) номлари қайд этилган. 

Қолган ўринларни қайси компаниялар эгаллаганини матнга илова қилинган ахборот графикасидан билиб олишингиз мумкин. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ