Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтинги тақдим этилди

Рейтинг 21-03-2017

Economist Intelligence Unit (EIU) агентлиги дунёнинг энг қиммат шаҳарлари ҳақидаги маълумотни янгилади

Worldwide Cost of Living 2017 номи остидаги мақолага кўра, Сингапур тўртинчи йил кетма-кет рўйхатнинг биринчи поғонасидан жой олган. Ундан кейинги, иккинчи ўринни эса Ҳонгконг эгаллаган. Рейтингнинг учинчи поғонасида Цюрих номи қайд этилган. 

Япониянинг Токио ва Осака шаҳарлари мазкур рейтингнинг тўртинчи ҳамда бешинчи ўринларини банд қилган. 

Бундан ташқари, дунёнинг энг қимматбаҳо шаҳарлари ўнлигига Женева, Париж, Нью-Йорк ҳамда Копенгаген шаҳарлари ҳам киритилган. 

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яшаш учун энг арзон шаҳар дея эътироф этилиб, рўйхатнинг 133-ўрнидан жой олган. Рўйхатнинг сўнгги сатрларида шунингдек Нигериянинг Лагос, Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли, Бангалор, Ченнаи, Мумбай, Покистоннинг Карачи шаҳарлари, шунингдек Жазоир, Киев, Бухарест киритилган.

EIU нефть ва хом-ашё нархидаги беқарорлик ҳаёт даражасига таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ