Дунёнинг энг қимматбаҳо машинаси аукционга қўйилди

Техника 11-11-2016

1962 йилнинг ноёб Ferrari 250 GTO машинаси 45 млн фунт стерлинг (56 млн доллар) нарх билан аукционга қўйилди, деб хабар бермоқда The Telegraph.

Автомобиль "Себринг 12 соати" марафонида иштирок этгани ва бу пойгада ўз синфида ғолиб бўлгани ҳамда умумий ҳисобда 2-ўринни олгани билан машҳурдир. Машина шунингдек "Ле-Ман 24 соати" мусобақасида ҳам иштирок этиб, ўз тоифасида ғолиб бўлган ва пой  гада маррага олтинчи бўлиб етиб келган.

Модель 300 от кучига эга V12 двигатели билан жиҳоланган бўлиб, 100 км/соат тезликка 6 сонияда эришади. Унинг максимал тезлиги эса 270 км/соат ни ташкил қилади. 

Бугунги кунда энг қимматбаҳо машина 1963 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 250 GTO машинаси бўлиб келаётганди: у 2013 йилда 52 млн долларга сотилган.




МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ