Дунёнинг энг қўрқинчли арвоҳ-шаҳарлари

Ажабтовур воқеалар 1-11-2016

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари 31 октябрь куни Хэллоун байрамини нишонллайди. Шу муносабат билан сизларни сайёрамиздаги арвоҳ шаҳарлар билан таништирамиз. Одатда, узоқ йиллардан бери ҳеч қандай аҳоли яшамайдиган бўм-бўш ҳудудни шундай аташади. Бунга асосий сабаб у ерда шарпалар мавжудлиги ва ғайритабиий ҳодисалар содир бўлганидир. 

Дунёдаги энг қўрқинчли арвоҳ-шаҳарларнинг суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

1. Терлингуа, Техас, АҚШ


Қачонлардир бу ер жаҳон кончилик маркази бўлган — 1890 йилгача бу ерда икки мингдан ортиқ кончилар яшаб, меҳнат қилишган. Кейинчалик кон чўкиб кетади, металл қиймати эса тушиб кетади. Иккинчи жаҳон уришидан сўнг эса шаҳар деярли бўшаб қолади.

 

2. Боди, Калифорния, АҚШ


1859 йиллари бу ердан тилла топишади ва1880 йилга келиб шаҳар аҳолиси ўн мингдан ошиб кетади. 1942 йилга келиб сўнгги конни ёпишади. 1962 Боди расмий шарпалар шаҳри ва Ёввойи Ғарб тимсоли сифатида Калифорния штатининг миллий боғлари тизимига киритилади.

 

3. Тойфельсберг, Германия 


Совуқ уруш вақтида мазкур улкан антенналар ёрдамида америка махсус хизмати Шарқий Германияни «кузатишган». Станция Иккинчи жаҳон уришида жабр кўрган миллатчиларнинг ҳарбий-муҳандислик мактабидаги тугалланмаган бино томида қурилган. Станцияга ташриф буюриш мумкин. 

 

4. Жонсонвилль, Коннектикут, АҚШ

Қишлоққа 1960 йилларда бутун Янги Англия бўйлаб викториан уйларини ўзлаштирган саноатчи Рэймонд Шмитт томонидан асос солинган. Шмитт Жонсонвиллни сайёҳлик аттракционига айлантиришга ҳаракат қилади, бироқ бунга улгура олмади ва шундан буён бу ерда ҳеч ким яшамайди. 

 

5. Сентрейлия, Пенсильвания, АҚШ


Сентрейлияга 1866 йил кончилар шаҳри сифатида асос солинади ва юз йил давомида гуркираб яшнайди. 1962 йилда ёнғин содир бўлади ва бутун шаҳарга тарқалади. Ажабланарлиси, ёнғин ҳанузгача давом этмоқда — шаҳар устида кўмирлар ёнади ва ҳисобга кўра, у яна 250 йил давом этади. 

 

6. Ярқий давлат турмаси, Филадельфия, АҚШ


Эндиликда бу ерга бемалол ташриф буюриш мумкин, бироқ 1829-1971 йиллар орасида у АҚШдаги энг катта муҳим қамоқхоналардан бири бўлган. Бу ерда бир неча таниқли жиноятчилар, жумладан, Аль Капоне яшаган. Шунингдек, турмада кўплаб ғайритабиий ҳодисалар бўлгани ҳам қайд этилган. 

 

7. Голдфилд, Аризона, АҚШ


Бу шаҳарча Апачилар ўлкасида жойлашган бўлиб, бир асрдан бери бўш ётибди. XIX аср охирида бу ердан олтинлар топилган, бироқ кейинчалик сариқ металл нархи тушиб кетган ва аҳоли шаҳарни тарк этган. 

 

8. Миранда қасри, Бельгия 


Бу неоготик қасри 1866 йилда қурилган бўлиб, даставвал бита оила учун мўлжалланган. Бироқ кейинчалик Бельгия Миллий темир йўл компания тасарруфига ўтиб кетади. 1980 йилга қадар бу ерда етимлар учун болалар уйи ташкил этилади, 1991 йилда хизмати жуда қиммат бўлган қасрни ташлаб кетишади. Ёнғин 1995 йилда томнинг бир қисмини вайрон қилади. 

 

9. Орадур-сюр-Глан, Франция 


1944 йил қишлоқни миллатчилар вайрон қилишади, юзлаб аҳоли ўлдирилади. Мазкур ҳудудга узоқ бўлмаган ерда янги мавзелар қурилган бўлишига қарамай, эски шаҳарнинг асосий қисми аввалгидек, кимсасиз бўлиб турибди. 

 

10. Риолит, Невада, АҚШ 


Риолитга 1905 йил Лас-Ве­га­сдан узоқроқ бўлган ерда кончилар шаҳри сифатида асос солинган ва гуллаб яшнаган. Шу билан бирга у тезда қулаган — олти ой ўтгач, кон ёпилади, 1920 йилга келиб эса аҳоли бутунлай кўчиб кетади. Шундан буён Риолит маҳаллий қадамжо ва кўплаб кинокартиналар учун суратга олиш майдонига айланди.

 

11. Консонно, Италия 

Ита­лиялик тадбиркор Марио Багно бу ҳудудни «ита­льянча Лас-Ве­гас»га айлантирмоқчи бўлади. Қурилиш ишлари жуда секин кечади ва тугалланмай қолади.1976 йил ер кўчиши шаҳарни вайрон қилган бўлса ҳам, бинонинг бир қисми ҳамон томоша учун очиқ. ­

 

12. Минерал де Позос, Гуанахуато, Мексика


Позос 1576 йилда кончилар шаҳрига айланади. Бу ерда 17та тилла ва кумуш конлари бўлган ва икки мингдан кончилар ишлаган. Бироқ 1950 йилда захиралар камайиши билан сўнгги кон ёпилади. Бу кунга қадар бу ерда бор-йўғи 300 киши яшаган. 

 

13. Хасима, Япония

Ха­си­ма На­га­са­кидан 15 километр узоқликда жойлашган ва крей­сер-орол сифатида машҳур. 1970 йиллар ўртасида ташландиқ ерга айланган бетон бино денгиз устида кўриниб туради. Шаҳарга 1877 йил асос солинган. Бу ердаги чуқур конларда япон саноати учун кўмир ишлаб чиқарилган. 

 

14. Требевич, Босния ва Герцеговина 


1984 йил Қишги олимпиада ўйинлари вақти Юго­сла­виянинг мазкур тоғида кўплаб йўллар қурилади. 1990 йил уруш келиши билан ҳудуд сайёҳларни қизиқтирмай қўяди.

 

15. Колманскоп, Карас, Намибия 

XVIII аср бошида бу ерда олмослар топа бошлашди. Бироқ 1954 йилга келиб қишлоқ ташландиқ ерга айланади ва Намиб саҳросидаги қумлар эшик ва ойналардан кириб, уйни ўраб олади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ