Дунёнинг энг қўрқинчли сўқмоқ йўли – Caminito del Rey

Саёҳат 4-07-2015

Январнинг қоқ ўртасида дунёнинг энг хавфли сўқмоқ йўлларидан бирига ташриф буюришга муяссар бўлдик. Сўқмоқ Гранада ва Малага каби йирик шаҳарлар яқинида, Испаниянинг жанубидаги El Chorro номли ерда жойлашган. 

Сўқмоқ ХХ асрнинг бошларида тўғон қуриш билан шуғулланган ишчилар учун қурилган. Маълум бир муддат бу ёлғизоёқ йўл деярли бузилиб кетгани ва альпинист анжомларисиз ўтиб бўлмагани сабаблигина хавфли саналган. Бундан ташқари, оқибати ўлимга олиб келган бахтсиз ҳодисалар кўп бўлганидан у ердан юриш расман таъқиқлаб қўйилган.

Ҳа, сўқмоқ жуда дахшатли эди. Бироқ бир неча йил олдин ҳукумат уни янгилаб, сайёҳлик аттракционига айлантиришга қарор қилди. Сўқмоқнинг реконструкция ишларига 7 миллион евро сарф қилинди. Айнан мана шу маблағ эвазига ҳукумат энг қўрқинчли сўқмоқни энг мафтункор ва қизиқарли сўқмоққа айлантира олди.

Ҳозирда у ердаги қурилиш ишлари охирига етиб қолди. Шунинг учун сўқмоқда бемалол қўрқмай айланиш мумкин. Бироқ сўқмоқни ишчилар тарк этганида у ерга кириш ман этилади.

Сўқмоқнинг очилиш маросими вақтида бу ерлардан узоққа кетиб қолишимизни ҳисобга олиб, ажойиб масканга сайримизни бир дақиқа ҳам ортга сурмадик. Қуёш ботишини беш соатча кутиб, сўнгра “хавфли сўқмоқ”қа саёҳатимизни бошлаб юбордик. Постга жуда кўплаб суратлар жойланган, уларнинг баъзиларига изоҳ ёзилмаган. Чунки суратни кўрган чоғингиз ҳаммасини ўзингиз англаб етасиз, изоҳга ҳожат ҳам қолмайди.

Бундан ташқари сўқмоққа қилинган саёҳатдан видео ҳам олинган. Иккинчи видео тасвирда изоҳлар ҳам бор. 

1. Ҳавола (ЮТУБ)   2. Ҳавола (ЮТУБ)

Келинг, энди ғаройиб сўқмоқнинг нималарга қодир эканлигига бир назар ташлаймиз!

Сўқмоқ жойлашган тоғ тепасида юзлаб жўрчи қушлар (ўлимтик  билан овқатланадиган  йиртқич қуш) учиб юрибди. Ҳали бунчалик кўп жўрчи қуш кўрмаган эдим. Афсус, телеобьектив (узоқдан суратга оладиган фотоаппарат обьективи)ни олиб келмабман.

Бу ердан энди осма кўприк орқали ўтиладиган сўқмоқ ва даранинг бошланишини кўрса бўлади.

Сўқмоқ қоя девори бўйлаб жойлашган. Сўқмоқнинг бошланишида унинг тугаш жойига олиб ўтувчи поездлар учун туннель мавжуд. Бироқ ҳозир туннелга ҳожат йўқ, биз сўқмоқни кўришга ошиқаяпмиз.

Саёҳатимиз бошида тилга олинган осма кўприк мана шу бўлади.

Кўприкдан кўриниш жуда тикка.

Сўқмоқда бахтсиз ҳодиса туфайли ўлганлар хотирасига бир нечта тахтачалар ёзиб қўйилган. Уларнинг кўпчилиги альпинистлар, чунки илгарилари бу сўқмоқдан альпинистлардан бошқа ҳеч ким юра олмаган. Бунинг иложи бўлмаган.

 “Ажойиб” селфилар қилиш мумкин бўлган жой. Жуда истаган бўлсак ҳам, бу кўприкча томонга ўтганимиз йўқ.

Янги осма кўприк ёнида деярли юз ёшга етиб қолган эски кўприк ҳам қолган.

Сўқмоқнинг охирига етканингизда кўзингиз мана шундай гўзал тоғлар орасидаги кўкаламзорга тушади.

Ёлғизоёқ йўлда бемалол юрганимизда бир альпинистнинг хавфсизлик камарлари билан эҳтиёткорлик билан ҳаракатланаётганини кўрдик. Афтидан, улар ҳамма жойда эҳтиёт чораларини кўриб юришади.

 Шу ердан ўзингизни сувга ташлагингиз келяптими?

Эски сўқмоқнинг бир бўлаги кўриниб турибди.

Сўқмоққа гап йўқ, у АЖОЙИБ!

Тўғрисини айтганда, реконструкциядан сўнг бу сўқмоқни қўрқинчли, деб атаб бўлмайди. Балки бироз муддат ўтгач, сўқмоқ маълум сабабларга кўра бузилса, уни яна хавфли, деб атаса бўлар. Бироқ у ҳозир жуда мафтункор. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ