Дунёнинг энг яшовчан жонзотлари

Ҳайвонот олами 10-01-2015

Бу тирик организмлар ҳар қандай ҳолатдан тирик чиқишади – ўта юқори ҳарорат, иқлим ўзгаришлари, яшаш учун шароитнинг мавжуд эмаслигининг уларга қизиғи йўқ. Улар бошқа ҳар қандай тирик жонзот ҳалок бўлиши мумкин бўлган шароитларда ҳам тирик қолишади. Улар қандай жонзотлар ўзи? 

Ланг балиғи. Бу балиқнинг ўпкаси унга узоқ вақт давомида сувсиз яшай олиш имконини беради. У қуруқликда бир йилгача яшаши мумкин. Қурғоқчилик даврида бу балиқ тупроқ остига кириб кетади ва ёмғир ёғмагунча уйқуга кетади. Ҳаттоки бир марта бу балиқ солинган лойли қути йўқолиб қолиб ярим йилдан сўнг топилган. Қути ичидаги лой бутунлай қуриб кесакка айланиб кетганди. Кесакни майдалашган заҳоти балиқ яна тирилган. 

Гидра. Унинг хусусиятлари тўлалигича ўрганилмаган, лекин гидранинг ҳужайралари ўлиши билан қайта тикланиш хусусиятига эга эканлиги маълум. Шунинг учун унинг танасида ҳеч қандай токсинлар ва нуқсонлар бўлмайди. Бундан келиб чиқадики, гидра ўлмайди.

Астаюрар. Бу жонзот сувда яшайди ва катталиги 1,5 мм келади. Уни сайёрамизнинг исталган бурчагидан, ҳаттоки боғингиздан ҳам топишингиз мумкин. Уни “сув айиғи” деб ҳам аташади, бироқ тирик қолиш бўйича ҳар қандай жониворни ортда қолдиради. У 270 даража совуқ ёки 151 даража иссиқда ҳам ўлмайди. Дарвоқе, унга радиация ҳам таъсир қилмайди. 

Вета. Суваракка ўхшаш бу ҳашарот Янги Зеландияда учрайди. Унинг қонидаги оқсил қоннинг музлаб қолишига имкон бермайди, шунинг учун у ўта совуқ ҳароратда ҳам ўлмайди.

Ўлмас медуза. Медуза ўз номига мос ҳолда ҳақиқатан ҳам ўлмайди. Бошқача айтганда, у доимий равишда қайта туғилади. Ҳар сафар вояга етгач, медуза қайтадан туғилади, яъни дастлаб полип бўлади ва ўсади, сўнг яна полипга айланади, кейин яна ўсади, хуллас бу жараён такрорланаверади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ