Дунёнинг энг ёш миллиардерлари

Миллиардерлар 9-11-2016

Миллиардерлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи асосий манба бўлмиш Forbes нашри энг ёш бадавлат инсонлар рейтингини тақдим этди. Марҳамат улар билан танишинг.


Эван Шпигель

Ёши: 24

Шахсий капитали: 2,1 миллиард доллар

Оддий Америка оиласидан чиққан бу йигитча янги авлоднинг орзусини ҳаётга татбиқ этишга муваффақ бўлди. Шпигель Snapchat – видео, суратлар ва матнларни ўзаро алмашиш учун мобиль дастурни яратди ва дунё бўйлаб ёшлар орасида кутилмаган машҳурликка эришди. Ҳозирда Шпигель бор-йўғи 24 ёшда — унинг компаниясини молиявий ҳолати 16 миллиард долларга баҳоланмоқда, унинг шахсий маблағи эса икки миллиарддан ошади. Шпигель ўз пулларини бошқа ёш кишилар каби сарфлайди — қимматбаҳо машиналар сотиб олади ва супермодель Миранда Керр билан учрашади.


Бобби Мёрфи

Ёши: 26

Шахсий капитали: 1,8 миллиард доллар

Шпигелнинг Snapchat бўйича шериги Бобби Мёрфи ҳам бизнеснинг катта эгаси ва маҳоратли бошқарувчилардан бири саналади. Мёрфининг молиявий ҳолати икки миллиард долларга бироз етмайди, бироқ Snapchat ўсиш суръати бу кўрсаткич тез орада ўсишини ваъда қилмоқда.


Лукас Уолтон

Ёши: 30

Шахсий капитал: 10,7 миллиард доллар

Walmart бизнес-империясининг ягона меросхўри айни дамда дунёнинг энг ёш мультимиллиардерларидан бири ҳисобланади. Лукас сирли ҳаёт тарзига эга, шунга қарамай, ОАВ вакиллари империянинг бўлажак раҳбари сафарларда вақт ўтказишни, шунингдек, экологияга қизиқиши ва ҳаттоки, чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кичик бизнесга эга эканлигини аниқлашди.


Хулио Марио Санто-Доминго III

Ёши: 31

Шахсий капитал: 2,4 миллиард доллар

Хулио Марио Санто-Доминго III ҳозирда бизнес билан шуғулланмайди, у Нью-Йоркдаги кечаларда дижейлик қилишни хуш кўради. Бунга қарамай, у Bavaria Brewery империясига асос солган севимли бобоси — Хулио Марио Санто-Домингодан мерос бўлиб қолган жиддий меросга ҳам эгалик қилади.


Марк Цукерберг

Ёши: 32

Шахсий капитал: 55,5 миллиард доллар

Марк Цукерберг ҳам ўзининг мисли кўринмаган маблағи 55,5 миллиард доллар билан Forbes рейтингининг чўққисида ўзини мутлақо қулай ҳис этмоқда. Цукерберг ўз лойиҳалари устида тинимсиз ишлайди ва катта маблағларни хайрия ишларига сарфлайди.

 

Дастин Московиц

Ёши: 30

Шахсий капитал: 10,4 миллиард доллар

Дастин Московиц Цукербергга ўз ижтимоий тармоғини яратишига ёрдам берган инсонлардан бири саналади. Улар биргаликда Гарвард ётоқхонасида Facebook'нинг илк талқинини яратишади. 2008 йилда Московиц компанияни тарк этди ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Asana компаниясига асос солди. Бу эса унга катта даромадни олиб келди.


Том Перрсон

Ёши: 30

Шахсий капитал: 3,2 миллиард доллар

Том Перссон Европадаги энг ёш миллиардер саналади. Том машҳур кийим ва аксессуар ишлаб чиқарувчи Швециянинг энг бадавлат инсони — H&M корпорацияси раҳбарининг ўғлидир. Унинг бобоси компанияга 1947 йил асос солган. Унинг набираси эса ўттиз ёшида уч миллиарддан ошувчи шахсий капиталига эга.


Антон Катрейн-Jr.

Ёши: 30

Шахсий капитал: 1,7 миллиард доллар

Антон Катрейн-Jr. Kathrein-Werke — кабеллар, антенналар ва мобиль алоқа оператори учун қурилмалар ишлаб чиқарувчи компаниянинг бош директори ҳисобланади. Катрейн 28 ёшида бош директор бўлди, икки йилдан сўнг эса унинг молиявий ҳолати деярли икки миллиард долларга баҳоланди.


Элизабет Холмс

Ёши: 31

Шахсий капитал: 4,5 миллиард доллар

Элизабет Холмс мустақил ҳолда ўз омадига эришган энг ёш аёл-миллиардер саналади. У 2003 йилда Theranos компаниясига асос солиш учун коллежни ташлайди. Яқинда Холмснинг бор бизнеси катта сохталик эканлиги ва бу эса қиз беш миллиард долларга яқин пул ишлаб олишига тўсқинлик қилмади.


Натан Блечарзик

Ёши: 33

Шахсий капитал: 3,3 миллиард доллар

Натан Блечарзик Airbnb бош техник директори ва асосчиларидан бири саналади. Компания саёҳатчилар учун турар-жой беришда дунёнинг етакчиси ҳисобланади. 2014 йилда компанияни 10 млрд долларга баҳолашди, ишчилар акциялари сотилганидан сўнг капитал 13 млрд долларга ошди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ