Экологик бизнес: пул топишнинг янги тури

Ажабтовур воқеалар 13-04-2015

XABARDOR.UZ: Замонавий тадбиркорликнинг янги оқими бу — ижтимоий ва экологияга боғлиқ ишлар бўлиб қолди. Бунга шаҳарларнинг қулайликлари, уларнинг ривожланиши, энергия ва ресурслардан оқилона фойдаланиш киради. Биз сизга ҳозир қизиқарли ҳисобланган бир нечта чет эл лойиҳасини тақдим этамиз. Бу сизни бизнесга бошқа бурчакдан қарашга ундайди, деган умиддамиз.

“Micromidas” — экологик тоза пластик

Ҳозир дунёда 10 фоиз пластик ишлаб чиқарилади. Яхши тушунганлар ахлатни тартибга солганда имкон қадар пластикни камроқ ишлатишга ҳаракат қилишади. Фаҳмловчи тадбиркорлар эса буни омилкор йўлларини топишга уринишади.

“Micromidas” — Калифорния компанияси. Бу компания оддий пластикни ўрнини боса оладиган пластик ихтиро қилди. Унинг пластиги арзон ва қайта ишлашга яроқли маҳсулотлардан, яъни ишлатилган қоғоз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан қолган нарсалар ҳамда ўтинлардан ташкил топган. Булардан одатдагидан тезроқ маҳсулот олинади. “Micromidas” ҳаммуассиси Жон Бисселни ўтган йили “Forbes” (30 дан 30 гача) рўйхатига дунёнинг энг ёрқин ва талабли тадбиркори сифатида киргизишди. “Micromidas”дагилар қандай қилиб канализация сувидаги бактериялардан пластик ясаш формуласини ихтиро этишди. Бу ишни бутун йил давомида амалга ошириш мумкин. Шундай қилиб компания бирданига иккита муаммони ҳал этмоқда.

1. Ер куррамизнинг ифлосланаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

2. Канализациядан оқаётган ифлос ахлатларни тозалаб, инсонларга фойдаси тегадиган ва керакли бўлган маҳсулот ишлаб чиқармоқда.

Бундан ташқари улар ишлатаётган технология анча арзон. Оддий пластик олинадиган нефтни сўриб олиш керак бўлади. Бу эса анча кўп маблағ ва ресурс талаб этади. Канализация маҳсулотлари эса арзон маҳсулот саналади.

The SunSaluter” — тоза сув ва қуёш электр энергияси

Теварак атрофнинг ифлосланишидан ташқари ривожланаётган давлатларнинг маҳаллий аҳолиси бундан ҳам муаммороқ нарсалардан қийналишмоқда. Ҳар йили тоза ичимлик сувининг етишмаслигидан 3,4 млн. одам ҳаётдан кўз юмади. (780 млн. киши эса умуман тоза сувдан фойдаланиш имконига эга эмас). Бу ВИЧ ва СПИД касаллигидан ўлаётган одамлар сонидан кўп. Шу қаторда ер юзида 1.5 млрд. одам тўлақонли электр энергияси ишлатишдан маҳрум.

Эден Фулни 2012 йилда “Ashoka” танловида энг ёш ижтимоий тадбиркор, деб топишди. Ўшанда у 19 ёшида бу икки муаммони ҳал этиш йўлини топганди. Фулл “SunSaluter” қурилмасини ихтиро қилди. У қуёш батареяларини қуёш ҳаракатига қараб ҳеч қандай моторсиз ҳаракатлантириб туради. Бу билан 40 фоиз электр энергия ишлаб чиқаришга эришилади. Шу билан бирга кунига 4 литр тоза сув билан таъминлайди.

Томларда ўрнатиладиган қуёш батареялари қуёш ҳаракатига қараб ҳаракатланадиган батареялар каби кўп қувват бера олмайди. Аммо қуёш йўналишига қараб батареяларни ҳаракатга келтирадиган трекер жуда мураккаб ва қиммат механизмлардан иборат бўлиб ва доимий техник кузатувда бўлиши керак. “SunSaluter” эса имкон қадар оддий механизм ва маҳаллий материаллардан, маҳаллий аҳолини техник билими даражасига қараб ясалган. Асосийси бундай батареяни олган одам учун 20-25 долларга тушадиМеханизм жуда оддий ишлайди. Бир томондан сув солинади, махсус клапан сув оқимини шундай назорат этадики, батарея қуёш ҳаракати билан бир хил ҳаракат қилади. Шу билан батареяни ҳаракатга келтиради ва бир вақтнинг ўзида сувни фильтрлаб тозалаб беради.

Кўплаб мамлакатларнинг маҳаллий аҳолиси билан суҳбатлашган Эден шундай хулосага келдики, бундай иқтисодий тангликда одамлар сувни тозалаш учун пул тўлашмайди. Шундай экан ҳам электр энергия, ҳам тоза сув уларни қизиқтириши мумкин.

Бу технология Кения, Уганда, Индонезия ва Мисрда синаб кўрилди. Унинг 5000 дан ортиқ қишлоқ аҳолисига ёрдами тегди. Технология муаллифига ҳозирда ҳам жаҳоннинг кўплаб компанияларидан таклифлар тушмоқда.

 

“Sky Greens” – “тик ферма”

Ҳозирги кунда озиқ-овқат танқислиги тоза ичимлик суви танқислигидан катта муаммога айланмоқда. Аммо бу кўпга чўзилмайди, деб ўйлайди Колумбия университети экологи ва “тик ферма”лар назарияси муаллифи Диксон Деспомьер. Унинг фикрича 2050 йилга бориб ер аҳолиси яна 3 млрд. га кўпаяди ва аҳолининг 80 фоизи шаҳарларда яшайди. Ҳозирданоқ шаҳар аҳолисини едириш учун Жанубий Америка ҳудудига тенг ер майдони керак бўлади. Аҳолини ўсиши ҳозирги оддий ва одатий фермерлар йўналишига бунча одамга маҳсулот етиштириб бериш учун ҳеч қандай имконият қолдирмайди.

Ҳозирги кунда бу ҳолатни аҳоли зич яшайдиган Сингапур ўзида ҳис этмоқда. Ер майдонининг етишмаслиги сабабли давлатда истеъмол қилинадиган маҳсулотни атиги 7 фоизи ўзларида ишлаб чиқарилмоқда. Қолган маҳсулотларни Хитой, Малайзия, Индонезия ва ҳатто узоқ АҚШ ҳамда Европадан олишга мажбур бўлмоқдалар. Бу эса қиммат йўл харажатлари, технология ва ишчи кучи талаб этади. Бундан ташқари бу ҳолат давлат иқтисодини бошқа давлатларга боғлаб, уни мўътадил бўлишга, нарх-навони бир хил ушлашга йўл қўймайди. Шу сабаб Сингапур раҳбарлари бу муаммони ҳал этиш ва янги фермерлик технологиясини ўйлаб топиш учун  20 млн. доллар маблағ ажратди.

Дунёда биринчи “тик фермалар” пайдо бўлиши ҳайрон қоларли иш эмас. Улар кўп қаватли нур ўтказувчи фермалар бўлиб, ҳар қаватида полиз экинлари етиштирилади. Бу фермалар шаҳарнинг ўзида жойлашган. Бу ғоянинг эгаси "Sky Greens” компанияси бўлди. Фермаларда полиз экинлари ва мевалар А шаклидаги минораларга ўхшаш иншоотларда ўстирилади. Бу минораларнинг технологияси қуёш нури тушиши, ҳаво алмашиши ва сув-ўғит масалаларининг барчасини ҳисобга олган. Ишларни бажаришда электр генератор талаб қилинмайди. Сув доим фильтрланиб, ғалтакларда гравитация услубида яна қайта ишланади. Органик чиқиндилар ҳам қайта ишланиб, ўғит сифатида фойдаланилади. Бу миноралар осон ўрнатилади. Уларни ўрнатиш учун махсус лойиҳалар талаб этилмайди.

Ушбу технология жуда тежамкор бўлиб чиқди. Минора битта 60 ваттли лампочка сарф қиладиган энергияни сарф этади. Бу электр энергия сизга бир ойга 3 долларга тушади дегани. “Тик ферма”лар оддий ерда ишлайдиган фермаларга кетадиган маблағнинг тўртдан бирини сарф этади. Истеъмолчиларнинг айтишича, бу фермаларда етиштирилган мевалар супермаркетларга келтирилаётган мевалардан арзон, анча мазали ҳамда узоқ вақт расталарда сақланиш учун қўшиладиган химикатлардан ҳоли.

Ҳозирга келиб “тек ферма” эгаси 28 млн. доллар йиғишга эришди. Энди у ишини кенгайтириш ва мева етиштиришни кўпайтиришни ният қилмоқда.


ZELENEWпластикни қайта ишлаб, фойдали нарса олиш

Львовда бўлиб ўтган навбатдаги иқтисодий йиғилишда “Betaplace” компаниясига пластикни уй шароитда қайта ишлаш ғояси туғилди. Ғоя муаллифи Иван Нестеренконинг фикрича 3d-принтер ёрдамида пластикни қайта ишлаб, ундан ўқув мебеллари, чироқчалар ва шунга ўхшаш истаган нарсаларнининг декорациясини яратишга керак бўладиган маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин.

3D-принтерни голландиялик Дейв Хакенс таклиф этган лойиҳа бўйича йиғишди. Қурилмани ўрнатиш учун керак бўладиган 84 минг. грн. ни декабрь ойида “Вiggggidea” лойиҳасида иштирок этиб тўплашди. Энди пластикни деярли уй шароитида қайта ишлаш мумкин. Қурилмани ўрнатиш учун гараж ҳам кифоя.

Иван ва унинг гуруҳи олдиларига катта мақсад қўйишган — осон йўл билан пластикни қайта ишлаш ва улардан имкон қадар кўп турдаги маҳсулотлар олиш. Улар ўзларини махсус корхона деб санашади. Шу сабаб улар бу муаммони ҳаммага етказиш ва бунга кўпчиликни жалб этишни исташмоқда.

Ҳозир йигитлар бор имкониятларини ишга солиб, тўлақонли ишлаб чиқариш билан шуғулланишмоқчи. Улар бир ойда бир тонна пластикни қайта ишлашни режалаштирган. Бундан ташқари улар аҳолини бу бизнесга бўлган қизиқишини оширишмоқчи.

 

“Urban Space 100” — ижтимоий ресторан

“Urban Space 100” — инсониятнинг катта муаммоларини ҳал қилмаса ҳам, аҳолини фаол шаҳарлик бўлишга чақиради. У шаҳар майдонлари гуллаб-яшнашига, уларни янада такомиллаштиришга ва янги ғоялар ўйлаб топишга ундайди.

Ресторан ўзини формати билан бирга бошқариш тизимига ҳам эга. Биринчидан “Urban Space 100” жамоат мулки ҳисобланади. Уни ташкил этиш учун 100 меценат (одам) бир вақтда 1000 доллардан маблағ ташлашди. Улар турли шаҳар вакиллари ҳисобланади. Пуллари уларга ҳеч қачон қайтариб берилмайди. 80 фоиз даромад шаҳарларни дизайни учун, 20 фоизи эса ишчи-хизматчиларнинг иш ҳақини тўлаш учун берилади.

Қилинган даромадни қаерга ишлатиш бошқарувчилар мажлисида ҳал бўлади. Мажлис бир неча ойда бир марта ўтказилинади. Мана шу ерда ўз шаҳарларининг муаммоларини ва уларни қандай ҳал этиш мумкинлиги кўриб чиқилади ва маблағлар шунга йўналтирилади. Бу шаҳарнинг дизайни ёки шаҳарнинг ободонлаштириш бўлиши мумкин ва жараён овоз бериш йўли билан ҳал этилади.

Бундан ташқари “Urban Space 100” шаҳар фаолларини учрашиш жойи ҳамдир. Ресторан ошхонаси доим очиқ. Ходимлар қизиқиб ишлаётганини рестораннинг исталган жойидан кузатиб туриш мумкин. Бу ерда жуда мазали таомлар тайёрлашади. Бундан ташқари “Urban Space 100”да ҳаракати чекланган одамлар учун ҳам махсус жойлар қилиб қўйилган. Улар ҳаракатланаётганда ҳалақит қиладиган бирор бир нарса бўлмаслиги инобатга олинган.

Реторан шаҳарнинг фаол ҳаёт кечадиган жойига улгурди. Бу ерга одамлар фақат мазали таомлар ейиш учун эмас, балки фикр алмашиш, ўз ғоялари билан бўлишиш, шунчаки суҳбатлашиш, анжуманлар, йиғинлар ўтказиш ва дам олиб, ўйнаб-кулиш учун ҳам келишади.

Иштирокчидар, ресторан эгалари, бу ерга келадиган одамлар бир нарсани исташади: гўзал ва обод шаҳарда яшашни. Буни уларнинг ўзлари бугун ва ҳозир ҳаракат қилмаса ким қилади? Буни улар яхши тушунишади.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ