Елкадаги оғриқни қолдирадиган текин усул

Саломатлик 27-03-2015

XABARDOR.UZ: Сизни доимий равишда елкалардаги оғриқ безовта қиладими? Ва ундан қутулиш учун барча чораларни кўриб бўлдингизми? Ундай бўлса, сизга ҳозир сўзламоқчи бўлган усулларни ҳам бажариб кўринг. Улар жудаям осон. Сизни бу ёқимсиз оғриқлардан холос этади. Бунинг учун ҳеч қандай дори-дармонлар ёки маҳсулотлар керак бўлмайди.

Тиббиёт фанлари доктори Эндрю Вейл оддий нафас олиш ва чиқариш йўли билан елкадаги оғриқларни енгиллаштириш йўлини ўйлаб топди. У оғриқларни пасайишига ёрдам беради ва уни доимий бажарсангиз улар батамом ғойиб ҳам бўлиши мумкин. Демак бошладик...

Биринчи қадам

Ётиб ёки қулай ўтириб олинг. Тилингизни учини юқори тишлар билан бириктиринг. Оғзингиз орқали нафас олинг, енгил ҳуштак билан бўлса ундан ҳам яхши.

Иккинчи қадам

Оғзингизни ёпинг ва бурундан нафас олинг. Нафасингизни 5–7 сонияга ушлаб туринг.

Учинчи қадам

Биринчи сафардагидек оғзингиз билан, ҳуштак ёрдамида нафас олишни бошланг. Ҳар 6–8 сонияда нафас чиқаринг.

Тўртинчи қадам

Нафас олинг ва юқорида кўрсатилган қоидаларни уч мартадан такрорланг.

Кейинги сафар елкаларингизда оғриқ турса дарров дорихонага югурманг, балки сизга ўргатганимиз нафас олиш гимнастикасидан фойдаланинг. Натижасини кўрасиз. Дарвоқе, бу ҳақида xabardor.uz мухлисларига айтиб беришни унутманг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ