Энг арзон шаҳарлар: Қайси ойда қаерга борган арзон тушади?

Саёҳат 2-11-2016

Дунёнинг исталган ерида ҳамёнбоп саёҳатни амалга ошириш мумкин. бунинг учун аввалдан саёҳат учун пухта режа тузиш зарур: сизни қизиқтирган шаҳарнинг мавсумий курсларини ўрганиш ва олинган маълумотларга асосан ўз таътилингизни режалаштириш. 

Сизлар учун тайёрлаган мазкур фойдали маслаҳатимиз пулингизни тежашда ёрдам бериши мумкин: йилнинг исталган ойини танланг ва сафарга жўнанг. 

 

Лос-Анжелес

Январь

Фаришталар шаҳрида январ бошидаги меҳмонхоналар нархи деярли 33 фоизга қисқаради.  Тежалган пулларни бемалол маҳаллий ресторанларга сарфлаш мумкин.

 

Ҳонконг

Февраль

Тўрт юлдузли меҳмонхоналар 125 долардан бошланади. Бундан ташқари, февраль ойи мазкур замонавий шаҳарда шоппинг учун энг яхши мавсум саналади. 

 

Буэнос-Айрес

Март

Буэнос-Айресда баҳор жуда ажойиб мавсум: идеал ҳаво, кўплаб маданий тадбирлар ва  тўрт юлдузли меҳмонхоналар бир кечага бор-йўғи 55 доллар.

 

Копенгаген

Апрель

Майдан октябргача бўлган давр Копенгагенда сайёҳлик мавсуми саналади — кичик ва чиройли шаҳар бутун дунё саёҳатчилари билан тўлади. Айнан апрелда эса одамлар сезиларли тарзда камроқ бўлади ва меҳмонхона нархлари ўртача 38-40 фоизга камаяди.

 

Лондон

Май

Албатта, бу жаҳон пойтахти ва у ерда арзон таклифларни кутиш бефойда. Бироқ Лондон сайёҳларни яшаш ва мазали таомлар сотиб олиш учун энг паст нархлар билан мамнун этади (ўртача меҳмонхонада хона буюртма қилиш  216 долларга айланади) — бу вақтда Лондонда кўплаб маҳсулотлар ва озиқ-овқат фестиваллари ўтказилади. 

 

Пекин

Июнь

Июнь Пекинга сафар уюштириш учун идеал вақт ҳисобланади. Ҳаво ҳарорати сайр учун ёқимли бўлиб, меҳмонхоналар бир кеча учун 80 доллар атрофида бўлади ва ҳеч қандай байрамлар бу ойда нишонланмагани боис шаҳар одамлар билан гавжум бўлмайди. 

 

Сидней

Июль

Австралияга саёҳат —  чўнтакнинг қуриши деган гап. Бироқ июль анъанавий арзон мавсум саналади. Бундан ташқари, Booking.com маълумотига кўра, сидней меҳмонхоналари ўз нархларини ўртача 44 фоизга қисқартиради.  

 

Берлин

Август

Очиғини айтганда, Берлин Европадаги энг ҳамёнбоп шаҳарларидан биридир.  Шаҳарга яхшиси августда ташриф буюрган маъқул: тўрт юлдузли отеллар бир кечага 80-100 доллар бўлади.

 

Рим

Сентябрь

Чўнтагидаги маблағини тежашга одатланган сайёҳлар учун ўз сафарини сентябрга белгилаш айни муддаодир. Сабаби, кўплаб европалик сайёҳлар ўз юртига қатиб кетади.  Бу эса меҳмонхона нархларини кескин тушишига сабаб бўлади: шаҳар марказидан 100-130 долларга чиройли ва шинам меҳмонхона топиш мумкин. 

 

Кейптаун

Октябрь

Экзотик шаҳарда барча ўз дидига мос кўнгилочар машғулот топади.  Бу ерда тоғга чиқиб, бўғиздаги китларнинг ўйинини томоша қилиш зарур: октябрда баҳайбат сутэмизувчилар бу ерга никоҳ мавсуми учун чиқишади. Ўртача ҳисобда 80 доллар эвазига тунаб қолиш мумкин.

 

Рио-де-Жанейро

Ноябрь

Афсонавий Копакабана пляжи ноябрда жаннат тароватини ёдга солади — ҳаво ҳарорати тропик жазирамага мослашмаган сайёҳлар учун тўғри келади, меҳмонхонада яшаш ва овқатланиш нархлари анча арзонлашади.  

 

Франкфурт

Декабрь

Декабрь ойининг дастлабки икки ҳафтаси Франкфуртда ажойиб янги йил эртагига ўхшайди.  Кўчаларда бозорлар очилади ва тез-тез қизиқ намойишлар ўтказилади. Рождетство нишонлайдиган сайёҳлар оқими камаяди. Бу эса ресторан менюси ва меҳмонадаги нархларни кескин арзонлашишига сабаб бўлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ