Энг биринчи электрон компьютер қандай бўлган?

Гаджетлар 19-01-2017

Жаҳон ахборот агентликлари Хитойда дунёдаги энг қудратли компьютер яратилганини муҳокама қилаётган бир пайтда Hi-Tech нашри энг биринчи компьютер қандай бўлгани ҳақида маълумот тақдим этди. 

ENIAC (Electronic Numerical Integrator and Computer - Электрон рақамли интегратор ва компьюетр) – кенг кўламли вазифаларни амалга ошириш учун қайта дастурлаш мумкин бўлган илк электрон ҳисоблагич.

Машина 1943 йилда АҚШ армияси буюртмасига кўра, Пенсильвания университети олимлари томонидан ишлана бошланган. 

Шуниси диққатга сазоворки, компьютернинг энг биринчи тест вазифаларидан бири - супербомбанинг термоядровий портлашини математик моделлаштириш бўлган. 1950 йилда машинада биринчи муваффақиятли рақамли об-ҳаво прогнози ишлаб чиқилган. 

ENIAC'нинг оғирлиги - 27 тонна, энергия истеъмоли - 174 кВт, ҳисоблаш қуввати - бир сонияда 357 кўпайтириш амали.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ