Энг ғалати чегарага эга икки давлат бўйлаб саёҳат

Саёҳат 14-09-2018

Дунёда икки давлат ўртасида жойлашган кўплаб шаҳарлар бор. Улар дарёлар, кўприклар ёки бетон деворлар билан ажратилган. Бироқ Голландия-Бельгия чегарасидаги Барле шаҳри – жуда ўзгача жой.

Шаҳарнинг Бельгиядаги қисми - Барле-Хертог муниципалитети – Голландия ичидаги анклав, Бельгия чегарасидан 5 километрда жойлашган. Унинг ҳудудида эса «иккинчи тартибдаги» Голландия анклавлари жойлашган. Шаҳарнинг Голландия қисми Барле-Нассау деган номга эга.

Голландия-Бельгия чегараси бу ерда шунчалик қизиқ шаклга эгаки, у ҳеч қандай дарёлар ёки табиий тўсиқларга қарамайди, бироқ ҳар доим ҳам кўчалар бўйлаб ўтмайди: уйларни турли қисмларга ажратади, кўча ўртаси, боғлар ёки уйнинг ичида кескин бурилишлар қилади.

Мана уй, бу ерда чап томондаги кириш қисми – Голландияда, ўнг томондагиси – Бельгияда. Қайси подъезда қайси мамлакатда эканини тушуниш учун, рақамлар турли рангга эга: қизил-оқ-кўк – Голландияда ва қора-сариқ-қизил – Бельгияда.

Фото: 2f.ru


 

Бу ерда Бельгия ва Голландия ўртасидаги чегара жуда мураккаб: Бельгия ҳудуди 22та алоҳида қисмлардан иборат, уларнинг ичида 7та Голландия анклави бор. 

Бироқ бу нафақат 2 турли давлат, балки иккита ҳар хил муниципалитет ҳам: Бельгия шаҳри Baarle-Hertog деб аталади, Голландия - Baarle-Nassau.

Фото: 2f.ru

 Мураккаб чегара 1200-1650 йилларда фламанд феодаллари ўртасидаги ер савдоси ва қарама қаршиликлар туфайли юзага келган. 1648 йилда эса бу ерлар турли фламанд давлатлари таркибига кирди: мустақил Шимолий ерлар ва Испания истилоси остидаги ҳозирги Бельгия ҳудуди. 1830 йилдаги инқилоб ва 1843 йилда ҳозирги Бельгия ташкил этилганидан сўнг, чегара демаркация қилинди.

Чегарани белгилаш учун баъзи жойларда крестча кўринишидаги алоҳида белгилар бор

Фото: 2f.ru
Фото: 2f.ru


 Шаҳарда ҳаммаси иккитадан: иккита мэрия, иккита полиция. Бу ерда олтита уяли тармоқ бор (3та Голландиянинг ва 3та Бельгиянинг). Ҳамда фақат туристик офис битта: у голланд тилида сўзлашувчиларга мўлжалланган.

Фото: 2f.ru
Фото: 2f.ru

Чегара шаҳар марказида, туристлар кўп бўладиган жойларда белгилаб қўйилган. Бошқа ерларда эса қайси давлат эканни тушуниш учун GPS ва Google maps, ёки подъездаги рақамдан тушуниш мумкин.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ