Энг кўнгилайнитар ширинликлар

Биласизми? 9-02-2015

Бирор дўстингиз билан яхшигина ҳазиллашишни истайсизми? Унда унга биз сизга айтмоқчи бўлган ширинликлардан тортиқ қилинг. Ана ундан сўнг уларнинг юзига қараб туринг. Унутилмас чеҳранинг гувоҳи бўласиз.

Чаёнли ширинликлар

Ичида турли ҳашаротлари бор қаҳраболи ширинликларни кўрганмисиз? Уларни бир кўришда пайқамасдан еб юбориш мумкин. Сизу бизни ҳайрон қолдириш мақсадида хитойликлар “Scorpion Toffee” ширинликлар тўпламини ишлаб чиқди. Бу ширинликларнинг ичи тўла газанда.

Қўрқманг, ширинликларнинг ичидаги газандалар сизга озор беришмайди. Улар махсус қоришмадан тайёрланган. Чаёнлар ҳам махсус ишлов бериш асосида шакллантирилган. Шу боис уларнинг бари заҳарсиз. Шундай экан мардлик қилиб улардан бирини қўлингизга олинг-у, кўзингизни чирт юмиб ютиб юборинг. Таассуротингизни биз билан ўртоқлашарсиз?!

Фавқулотда хавфли конфетлар

Гарри Поттер тўғрисидаги фильмни эсласангиз унда Берти Боттс деган ширин таъмга эга ачитқи бўлади. Худди ана шундай ширинлик истеъмол қилгингиз келиб қолса, албатта, ёш афсунгар бўлишингиз шарт эмас. Шунчаки Америкадаги ширинликлар ишлаб чиқарувчи компания — “Jelly Belly”нинг “BeanBoozled” конфетларидан бир қутисини олсангиз кифоя.

Ҳар бир қутида 20 дона конфет бор. Уларнинг ўнтасидан турли хил меваларнинг: кокс, шафтоли, нок, карамелнинг мазали таъми келади. Қолган ярмидан эса кўнгилайнитар нарсаларнинг: итларга бериладиган овқатнинг, сассиқ пайпоғнинг ва шунга ўхшаш нарсаларнинг мазаси келади. 

Бу ҳалиям энг яхшилари. Илгари улардан мингоёқнинг мазаси келарди. Сизга айнан қандай маза учрашини конфетнинг иккинчи ярмини еб кўрганингиздан сўнг биласиз.

Кесилган бармоқлар

Ким ўзининг довюраклигини билиб кўрмоқчи бўлса кесилган бармоқ шаклидаги “Gummy Flesh Fries” ширинликлари айнан улар учун. Бундай конфетларни ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича бу каби ширинликлар Хэллоуин байрами учун ажойиб совға бўлади.

Десертга дизентерия

Юраги кўтарадиганлар учун Тайвандаги “Замонавий ҳожатхона” (Modern Toilet) ресторани айнан боп жойдир. У ерда сизга дарровгина кўнгилайнитар “Яшил дизентерия” номли таом келтиришади. Бу, албатта, дўстлар билан хазиллашиш мақсадида. Тасаввур қилинг, чой ичишни хоҳлаб қолдингиз ва сизга ичига яшил суюқлик тўлатилган унитаз шаклидаги идишда суюқлик олиб келиб беришди. Ёки йиғлайсиз, ёки куласиз... 

Гарчи у барча кўрикдан ўтган тоза маҳсулот бўлган тақдирда ҳам, уни кўрганингизда иштаҳангиз “ҳалок бўлади”. 

Ширинликдаги қон юқи

Қўрқинчли фильмларни севасизми? Унда бу каби ширинликлар сизни чўчита олмайди. Гарчи ундаги қон юқи ҳақиқийга ўхшасада.

Уларнинг кўриниши иштаҳа буғар бўлсада, “YouTube” да чиқиб кетган тадқиқот видеоси одамлар тилига тушиб улгурди. Унда ушбу ширинликларни татиб кўришни одамлардан сўрашади. Ундаги қон юқини турли даҳшатли касалликлар билан чалинган беморлардан қолган қон, деб таърифлашади. Буни қарангки, ундан татиб кўрувчилар ҳам топилган.

Япон жозибаси

Япониядаги васаби ҳақида барча эшитган бўлса ажаб эмас. У жуда аччиқ таом. Аммо Японияда васаби-музқаймоқлар ҳам чиқарилади. Ҳатто “Nestle” компанияси Япония бозорларига аталган машҳур “Кит-Кат” шоколадларини ҳам шу таъмда чиқарган. У-бу кимга “Сутли кўк чой” батонларини бериш ҳам ярамайди. Билмаган одам доғда қолиши мумкин. Нимадан? Унинг мазасидан, албатта.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ