Энг "мазали" жониворлар қандай етиштирилади?

Биласизми? 23-02-2017

Қимматбаҳо озиқ-овқат маҳсулотларига пул тўлар эканмиз, нима учун пул тўлаётганимизни билишга қизиқамиз. InsiderPro тансиқ таомларга қўшиладиган жониворларнинг қандай шароитларда етиштирилиши ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

 

"Мацусака" мол гўшти

Японияда мол гўшти 12 балли шкала бўйича баҳоланади (рақам қанча баланд бўлса, гўшт шунча сифатли бўлади). Ма­цу­са­ка 10-12 баллга эга бўлади (машҳур кобе мол гўшти - атиги 6 балл), бундан келиб чиқадики, у ер юзидаги энг яхши мол гўшти.

Бу моллар Япониянинг Миэ префектурасида, катта шаҳарлардан узоқда етиштирилади. Фермерларнинг сўзларига кўра, улар бокиралигича қолиши шарт, бу гўшт таъми учун муҳим аҳамиятга эга. Иштаҳани очиш учун уларни пиво билан боқишади, мунтазам равишда қаттиқ чўтка билан уқалашади (ёғи тенг тарқалиши учун) ва умуман уч йил давомида уларга катта ғамхўрлик кўрсатилади. Натижада мол гўшти санъат асаридек бўлади.

 

Систерон қўзичоқ гўшти

Мана минг йиллардирки, Франциянинг Альп тоғ этакларидаги Систерон коммунасида қўй боқиш одат тусига кирган. Бу ерларда боқилувчи қўзичоқлар қонун томонидан ҳимояланган - қўзичоқлар анъанавий усулларда парвариш қилинади, улар ёввойи ўтлар, жумладан тимьян ва розмарин билан озиқланади.

Фақат уч маҳаллий зотни кўпайтириш мумкин: Mérinos d'Arles, Préalpes du Sud ва Mourérous. Қўзичоқ ўзининг олти ойлик ҳаётидан ҳеч бўлмаганда икки ойида она сути билан боқилиши муҳим. Ҳар бир қўзичоқ "Систеронда етиштирилган" ёрлиғи ва муайян фермага ишора қилувчи  штрих-код билан сотилади.

 

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, юмшоқлиги, мазаси ва пушти ранг кўриниши учун қадрланувчи бу гўштни истеъмол қилганда улар озиқланган ўтларнинг таъми сезилади.

 

Сякотан униси (денгиз типратикони)

Денгиз типратиконлари — ёввойи жониворлар, уларни ҳеч ким махсус етиштирмайди. Япониянинг ғарбий қирғоғидаги Ся­ко­тан ярим ороли балиқчилари об-ҳавони баҳолаш учун кун ёришгунга қадар уйғонишади: агар бугун ҳаво яхши бўлса, улар кунни махсус мосламада денгиз типратиконларини йиғиш билан ўтказишади. Америкалик овчилар эса Мэн ва Калифорнияда аквалангсиз 6-9 метр чуқурликдаги совуқ сувга шўнғиб, униларни қўлда йиғишади.

Бу осон иш эмас, албатта, бироқ у ўзини оқлайди: мавсум палласида, яъни юнь-август ойларида (шу пайт типратиконлар айниқса мазали бўлади) Токиодаги машҳур Цукидзи бозорида бежирим қадоқланган сякотан униси 250 доллардан ортиққа баҳоланиши мумкин.

 

Poulet Rouge жўжаси

Франция ҳукумати кўп йиллардан бери Label Rouge махсус дастурига ҳомийлик қилиб келади, фермерлар эса сифат стандартларига қатъий риоя қилишади - бу Брессада етиштирилувчи жўжаларни 215 долларгача бўлган нархда сотиш имконини беради.

Туксиз бўйни билан ажралиб турувчи бу товуқ зоти шунингдек юпқа териси, кам ёғлилиги ва таъми билан ҳам машҳур.  Бундай зотли жўжаларни етиштирувчилар орасида энг машҳури Poulet Rouge Fermier du Piedmont бўлиб, у Шимолий Каролинада жойлашган. Бу ерда оддий товуқлардан кўра шундай жўжалар кўпроқ етиштирилади, улар фақат дон билан боқилади, уларга турли ўйинчоқлар берилади ва ҳатто классик мусиқалар қўйиб берилади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ