Энг меҳнаткаш шаҳарлар

Рейтинг 28-10-2015

Швейцариянинг “UBS” банки аҳолиси кўп ишлайдиган шаҳарлар рейтингини эълон қилди.

10. Богота

Дунёдаги энг меҳнаткаш шаҳарлар рейтингини Колумбия пойтахти Богота якунлаб беради. Бу шаҳар аҳолиси бир йилда ўртача 2096 соат ишлайди.

9. Жакарта

Индонезия пойтахти Жакартанинг аҳолиси бир йилда ўртача 2102 соат меҳнат қилади. Дунёдаги энг кам меҳнат таътили ҳам ушбу шаҳарда дейиш мумкин – йилига атиги 12 кун. Шанхай, Пекин ва Бангкокдагина таътил кунлари ундан ҳам оз.

8. Тайбэй

Тайван оролидаги Тайбэй шаҳри аҳолиси бир йилда 2141 соат меҳнат қилишига тўғри келади.

7. Найроби

Кения пойтахтида йилига ўртача 2184 соат ишлашади. Ҳақ тўланадиган меҳнат таътили 22 кунга тенг.

6. Дубай

Дубай ўзининг осмонўпар бинолари билан машҳур. Бу шаҳар аҳолиси қанча вақт ишлаши ҳақида эмас кўпчилик билмайди. Дубайликлар бир йилда 2186 соат меҳнат қилишади. Ҳақ тўланадиган меҳнат таътили эса 30 кун.

5. Бангкок

Бангкокда бир йилда ўртача 2191 соат ишлашади, ҳақ тўланадиган меҳнат таътили атиги 9 кун. Тўғри, бу ерда 16та давлат байрами бор, шунинг ҳисобига умумий таътил кунлари беш ҳафтани ташкил этади.

4. Нью-Деҳли

Нью-Деҳли аҳолиси бир йилда 2214 соатни ишга бағишлашади.

3. Мехико

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг маълумотларига қараганда, Мексика иш кунининг узунлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун Мексика пойтахтида аҳоли бир йилда 2261 соат ишлашига ажабланмаса ҳам бўлади.

2. Мумбай

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри аҳоли энг зич жойлашган шаҳарлардан биридир. “UBS”нинг тадқиқотларига қараганда, мумбайлик ишчи бир йилда 2277 соат меҳнат қилади.

1. Гонконг

Гонконг халқи сайёрамиздаги энг кўп меҳнат қилувчи халқдир — бу ерда бир йилда 2606 соат ишлашади.

Дунёнинг 71та шаҳрида тадқиқот ўтказган “UBS” шундай деб ёзади:

“Дунёдаги барча меҳнатсевар инсонлар Гонконгда яшашлари керак. Бу ерда ҳафтасига ўртача 50 соатдан кўпроқ меҳнат қилинади, меҳнат таътили эса атиги 17 кун”.

Таққослаш учун, парижликлар бир йилда бор-йўғи 1604 соат ишлашади, ҳафталик иш вақти эса 35 соатга тенг.

Бизда эса ҳафтасига 36 соатлик иш вақти жорий қилинган бўлиб, бир йилда 24 кунлик ҳақ тўланувчи меҳнат таътили берилади. Бу эса бир йилда ўртача 1656 соат дегани.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • Bakhtiyor Sheraliev
    2 йил олдин


    Har doimgidek O'zbekiston bu ro'yxatda bo'lmasa kerak. Aslida o'zbeklardaqa ko'p ishlaydigan xalq bo'lmasa kerak. Masalan, men yashayotgan Xitoydagi shaharda 12:00 dan 14:30 gacha tushlik vaqti hisoblanadi. Bizda esa tushlik eng ko'pi bilan atigi bir soat xolos.

    • KOKAND
      2 йил олдин


      MANIMCHA, UZBEKISTON 1 CHI URINNI OLISHI KERAK EDI. MASALAN MAN, ERTALAB SOAT 9 DAN KECH SOAT 12 GACHA ISHLAYMAN, MANGA UHSHAGANLAR JUDA KUP :)
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ