Энг яхши ака ёки укага хос бўлган хусусиятлар

Оила 25-04-2015

Акангиз бўлгани қандай яхши, шундай эмасми? Сизни ҳар қандай вазиятда ёнингизда бўлиб, қўллаб-қувватлайди. Қуйида энг яхши ака ёки укангиз борлигини билдирувчи 13 хил хусусият билан танишиб чиқамиз.

1. Сиз унга қаттиқ ишонасиз.

Кичик сирларингиздан хабари бор биринчи инсон. Болалигингизга у ҳеч қайси гапингизни тарқатиб юбормаслигига қаттиқ ишонганлигингиз учун унга барча сирларингизни айтансиз. Йиллар ўтиб, ҳали хам сирлар билан ўртоқлашадиган биринчи инсонингиз бўлиб қолмоқда.

2. Сизнинг акангиз – энг яхши дўст.

 У сизнинг биринчи яхши дўстингиз. Ҳеч ким болалигингизда  кўп вақтингизни бирга ўтказганлигингизга шубҳа қилмайди. Унинг дўслари сизнинг ҳам дўстларингиз, ёки аксинча. Сиз ҳали ҳам бошқа дўстларингизга қараганда айнан у билан суҳбатлашишни хуш кўрасиз. Қўрқинчли фильмларни қоронғуда айнан у билан кўришни ҳали ҳам яхши кўрасиз. У сизнинг қўрқув акс этган юзингизни кўриб устингиздан кулишини, фильмдан кейин мазах қилишини биласиз, аммо бу қанчалик ёмон кўрманг, барибир у билан фильм томоша қилиш сизга ёқади.

3. Сиз унинг энг яхши оғайнисисиз, аммо у сизнинг нозик томонларингизни жуда яхши билади.

Бу ҳолат акаси борлар билан содир бўлади. У сизнинг деярли барча сирларингизни билиши мумкин, мисол учун чекишингизни, унинг танишларидан бирини ёқтиришингизни ва ҳ.к. Бироқ зарур бўлганда у сизнинг камчиликларингизни тўғриловчи ва чегараларингизни билувчи инсондир. У сизни доимо назорат қилади.

4. Сиз ундан билмаган нарсаларингизни ўргатишини сўрайсиз.

Акалар дунёдаги энг яхши устозлардир. Ҳаётий масалалар дейсизми ёки мактабда сиз ўзлаштира олмаётган фанлар бўладими, акангиз сизнинг барча саволларингизга жавоб беради. Сиз унинг сабр билан тушунтиришини ёқтирасиз.

5. Сиз акангиз сизни ҳам ташқи, ҳам ички томондан жуда яхши билишидан хабардорсиз.

Акангиздан ҳеч нимани яшира олмайсиз. Қайтариб айтаман: ҳеч нима. Агар сиз у ёнингизда бўлмаганида хафа бўлиб, бақирган бўлсангиз ҳам акангиз буни пайқайди. Бу балки йигитлар бирга ўсиб, бир ҳил вазиятларга дуч келганликлари билан боғлиқдир? Шунингдек, сиз шунча йил ўтса ҳам энг яқин дўстингиз у эканлигини жуда яхши биласиз.

6. Суҳбатни олдинги сафар тўхтаган жойидан давом эттириб кетишингиз мумкин.

Шуниси қизиқки, табиати сокин бўлган акангиз бўлса, бу жуда ёқимли ҳолат. У сиз телефонни жаҳл билан қўйиб қўйганингизда ҳам ёки суҳбат ўртасида хонадан чиқиб кетсангиз ҳам қаршилик билдирмайди. Бир-бирингиздан қанчалик узоқда яшашингиз аҳамиятга эга эмас ёки қанча муддат давомида кўришмаганлигингиз ҳам барибир. Ёки скайпда камдан-кам гаплашишингизга қарамай, суҳбатни бемалол тўхтаган жойидан давом эттириб кетаверасиз.

7.  Сизнинг энг йирик тарафдорингиз акангиз эканлигини биласиз.

Мактабда футбол юлдузи бўласизми ёки илмга қизиқувчи инсонмисиз, ҳатто истеъдодсиз инсон бўлсангиз ҳам акангиз сизнинг энг мақбул тарафдорингиздир. У сизни қўллаб-қувватлайди ва барча хатоларингизни кўриб чиқади. У сизга ўзингизга ишонишингизни ўргатади: акага эга бўлишнинг энг яхши томонларидан бири ана шудир. 

8. У сизнинг доимий банкингиздир.

Пул керак бўлиб қолдими? Банкдан пул олишнинг барча босқичларидан “оғзаки” тарзда ўтишни истамайсизми (Ота-онангиз пулнинг нима учун зарурлигини сўрайди). Бу ҳолатда сизга акангиз ёрдам беради. У худди банкоматга ўхшайди. Ундан сўрасангиз бас, албатта, оласиз. Пулни жуда катта миқдорда сўрамасангиз, у нима учун зарурлиги билан қизиқмайди. 

9. Азизим, сиз маслаҳатгўй инсонга эгасиз.

Ёрдам сўраган пайтингизда акангиз энг яхши маслаҳатгўйингиздир. Қандай масалада маслаҳат зарурлигидан қатъий назар у ўз маслаҳатларини аямайди. Мактабдаги фанлар бўйича қийинчиликлар борми? Ёки карьерангиз ҳақида сўрайдиган нарсаларингиз мавжудми? Акангиз бу борада сизга керакли маслаҳатлар беради.

10. Акангиз доим сизнинг жамоангизда.

Спорт мусобақалари бўладими ёки бошқа нарсами акангиз доимо сизнинг лигангиздан жой олади. У сизни қўллаб-қувватлайди, у сизни доимо ўз спорт жамоасида бўлишингизни истайди. У сиз дуч келаётган вазиятларни осонлаштиришни хоҳлайди. 

11. Ўхшамаётган нарсаларни олдиндан ҳал қилади

Хоҳ ака, хох ука бўлсин ўзига хос усул билан қийинчиликларни бартараф этади. Барча талабларингизни олдиндан билиб, масалани ҳал қилади. Сиз интиқиб кутиб ўтирган нарсани акангиз кутилмаган пайтда муҳайё қилса!  Нима дейсиз, ака ёки укангиз бўлгани қандай яхши, тўғрими?

12. Энг жиддий вазиятда ҳам сизни кулдиради.

Акангиз ДОИМО юзингизга кулгуни қайтара олади. Акаларгина ҳаётингизни оғир дамларида кутилмаган пайтда ҳам сизни кулдириш имконини топа олади.

Акага эга бўлиш жуда катта бахтдир. Ҳеч ким ака ёки ука ўрнини боса олмайди. Сизни ҳеч ким у каби яхши кўролмайди. Мен ҳам ўз укамни жуда яхши кўраман. Сизнинг бу мавзуга оид фикрларингиз қандай? Биз билан ўртоқлашинг!



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ