Энг яхши табиий антибиотиклар номи эълон қилинди

Биласизми? 21-03-2017

Олимлар сансацион баёнот билан чиқишди - таблетка кўринишидаги антибиотикларни табиий маҳсулотлар - ўсимлик кўринишидаги антибиотиклар билан алмаштириш мумкин. "Ортодокс" тиббий порталининг маълум қилишича, ўсимлик антибиотиклари кимёвий муқобилларига нисбатан анча самаралироқ ҳамдир. 

Халқаро олимлар гуруҳи доривор препаратлардан-да самарали антибиотикларни санаб ўтди. Бемор кишини даволашга қодир фойдали маҳсулотлар рўйхатидан коллоид кумуш эритмаси, грейпфрут уруғлари, прополис, саримсоқ, эхинацея ҳамда С витамини ўрин олган. 

Антибиотик хусусиятларга эга, инфекциялар билан курашувчи ёрдамчилар орасида мутахассислар шунингдек зайтун баргалари экстракти, орегано мойи ва Хитойда ўсувчи астрагал ўсимлигини ҳам таъкидлаб ўтишди. Барча табиий антибиотиклар оғриқсизлантирувчи хусусиятга эга бўлиб, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, шунингдек  интерферон ишлаб чиқаришни кўпайтиради. 

Халқаро экспертлар бу маҳсулотларнинг барчаси тўғри қўлланган тақдирда кўплаб касалликлардан даволанишга ёрдам беришига ишонтиришмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, биргина каллоид кумуш эритмаси 650 турдаги бактерияларни йўқ қилиши мумкин экан. 

Саримсоқ, прополис ва эхинацея касалликни даволашдан ҳам кўпроқ иммунитетни мустаҳкамлайди. Грейпфрут уруғлари эса турли фойдали хусусиятларга бой. Бундан ташқари, цитрус мева уруғлари нафақат инсон учун фойдали, улар бирор касалликка чалинган уй ҳайвонларини ҳам даволашда ёрдам беради.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ