Энг йирик кема ҳалокатларидан 3 марта омон қолган энг омадли қиз

Ғаройиб кишилар 2-11-2016

Вайолетт Жессопнинг ажойиб ҳаёт йўли тўлиқ метражли фильм олишга арзийди. Сабаби, у бирданига ўтган асрнинг учта улкан кемасида яшашга муваффақ бўлди. Болалик чоғида қиз сил касаллигига чалинади, шифокорларнинг ёмон ташхисига қарамай, у тузалиб кетди. 23 ёшида Вайолетт трансатлантик рейслар ўтказувчи компания — White Star Line'га стюардесса бўлиб ишга киради.

Вайолетт улкан «Олимпик» кемасининг бортида ишлайди. 1911 йил кеманинг омадсиз маневра қилиниши натижасида бошқа кемага тўқнашиб кетади ва бунинг оқибатида 14-метрли тешик ҳосил бўлади. Ҳайриятки, бу ҳалокат қурбонларсиз бўлади.

Қиз компанияда ишлашда давом этади ва 1912 йил 12 апрель куни экипажнинг бошқа аъзолари билан «Олимпик»нинг бошқа эгизаги — «Титаник»га ишга ўтади. Аввалига, қиз бу кемага чиқишни истамайди, бироқ дўстлари «Титаник»да ишлаш яхши тавсиянома бўлишини айтишгани туфайли у кемада қолади. 

14 дан 15 апрелга ўтар кечаси улкан лайнер ҳалокатга учрайди, Вайолетт эса бошқа стюардессалар билан 16 рақамли қайиқда кемани тарк этишга муваффақ бўлади. У ўз хотираларининг бирида қайиқга ўтиргач, офицерлардан бири ёш чақалоқни қўлига топширади. Болакай билан қиз «Карпатия» кемасига чиқади. У ерда бир аёл болани қўлидан тортиб олиб, бир сўз ҳам демай, қочиб кетганини айтиб ўтган. 

XX асрнинг энг катта кема ҳалокати Вайолеттни ишдан кетишига сабаб бўлмайди. Биринчи жаҳон урушида қиз «Британик» қутқарув кемасида Қизил Хоч ҳамшираси бўлиб ишлайди.

1916 йил ноябрида кема немис минасида портлаб кетади. Қутқарув опрецияси давомида иккита кема сувга тушади, бироқ бахтсиз ҳодиса юз беради: қайиқларни «Британик»нинг айланаётган винтлари торта бошлайди . Вайолетт Жессоп шу қайиқларнинг бирида бўлади, бироқ у сакраб, тушиб қолади.

42 ёшида Вайолетт Жессоп йўловчи лайнерларида хизмат қилади, «Бельгенланд» кемасида икки марта дунё бўйлаб саёҳат қилади. Бу ажойиб аёл узоқ умр кечиради ва  83 ёшида вафот этади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ