Энг зўр қимматбаҳо тошлар

Биласизми? 24-11-2014

Швейцарияда “Christies” кимошди уйи Цейлоннинг “Blue Belle of Asia” (“Осиёнинг мовий гўзали”) сапфирини (зангори ёки кўкиш ёқут) 18 миллион долларга сотди. Дунёнинг энг қимматбаҳо тошининг янги эгасининг исми ошкор этилмади. Қуйида дунёдаги энг қиммат ва энг муҳташам тошлар билан танишишингиз мумкин. 

Цейлоннинг ёстиқсимон шаклдаги “Blue Belle of Asia” (“Осиёнинг мовий гўзали”) сапфирининг оғирлиги 400 қиротга яқин бўлиб, кимошди савдосидаги 346та заргарлик буюмлари тўпламининг бир қисми эди. Тўплам умумий ҳисобда 152 миллион долларга — уч йил аввал 116 миллион долларга сотилган актриса Элизабет Тейлорнинг тақинчоқлари тўплами нархидан кўпроққа сотилди. 

2014 йил майда Женевадаги кимошди савдосида 24 миллион долларга ноксимон шаклдаги дунёдаги энг йирик кўк бриллиант — “The Blue” сотилди. Оғирлиги 13,22 қирот бўлган ўқ кўк рангдаги бриллиант “Harry Winston” бренди вакилига насиб қилди. 

Швейцарияда “Christies” кимошди уйи сўнгги француз қироличаси Евгения ва қирол Эдуард VIIIнинг рафиқаси Уоллис Симпсоннинг коллекциясидаги 7 қиротли бриллиантлар билан безатилган томчисимон зираклар сотувга қўйилди. Зирак энг қиммат лот деб топилиб, 12-15 миллион долларга баҳоланди. 

Оғирлиги 110 қирот бўлган “Қуёш томчиси” бриллианти. 2011 йил 15 ноябрда “Sotheby’s” кимошди савдосида 12,4 миллион долларга сотилган. Тош 2010 йил Жанубий Африкада топилган. Бугунги кунда “Қуёш томчиси” дунёдаги маълум сариқ бриллиантларнинг энг каттаси деб тан олинган. 

Софлик даражаси VS2 бриллиант “Christie's” кимошди савдосида 4,9 миллион долларга сотилган.

2013 йил 7 октябрда Гонконгда “Sotheby's” кимошди савдосида савдога қўйилган дунёдаги энг йирик бриллиант — оғирлиги 118,28 қирот ва идеал даражада соф бўлмиш рангсиз овал тош сотилди. Бриллиант рекорд даражадаги нархга — 30,6 миллион долларга сотилди. Аввалига бриллиант 35 миллион долларга баҳоланганди. Тош бу нархга сотилмаган бўлса-да, барибир кимошди савдосида сотилган энг қиммат рангсиз бриллиант бўлди. Тош 2011 йилда Жанубий Африкада топилган эди. Энди тошнинг янги эгаси унга ном ўйлаб топиши керак.   

Мовий-зангори “Виттельсбах-Графф” бриллианти (35,56 қирот) бриллианти икки кишининг шарафига номланган. 2008 йилда машҳур заргар Лоренс Граф уни Лондонда ўтган “Christie's” кимошди савдосида 24,3 миллион долларга сотиб олган эди. Бу қимматбаҳо тош қайта тарашлангач, вазни енгиллашди, бугунги кунда унинг оғирлиги 31,06 қирот. 

2012 йил ноябрда ноёб даражада чиройли, оғирлиги 76,02 қирот “Эрцгерцог Иосиф” 21,48 миллион долларга сотилди. 

2013 йил 13 ноябрда “Пушти юлдуз” бриллианти Женевада “Sotheby's” кимошди савдосида 68 миллин швейцар франки (74,1 миллион доллар)га сотилиб, савдода сотилган энг қимматбаҳо тош бўлди. “Пушти юлдуз” (“The Pink Star”)нинг оғирлиги 59,6 қирот бўлиб, “Sotheby's International Jewellery”нинг Европа ва Яқин Шарқ бўлими раҳбари Дэвид Беннетт уни табиат яратган энг йирик қимматбаҳо тош деб атаган эди. Унинг айтишича, тош ҳозирги кунгача маълум бўлган пушти бриллиантларнинг энг катта ва энг пуштиси” ҳисобланади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ