Ер сайёрасининг ўрганилмай қолган жойлари

Саёҳат 6-10-2018

Узоқ фазо оламини ўрганишга тайёрланаётган замонавий инсоният улкан кашфиётлар қилмоқда. Бироқ ҳали ҳам ўз Ерини охиригача тадқиқ эта олмади. Маълум бўлишича, сайёрамиз харитасида «оқ доғлар» сифатида қолган жойлар ҳали ҳам мавжуд.

Гренландия ороли

Шимолий оролнинг узоқлиги ва кескин иқлими унинг ҳудудини батамом ўрганиш имконини бермайди. Қийинчиликлар доимий совуқ ва Гренландия юзасини 80 фоизини қоплаган муз «қалқони» мавжудлиги билан боғлиқ.

Колумбия тоғлари

Камдан кам экспедиция шимолий Колумбия тоғларини ўрганишга қарор қилади. Бундай қўрқмас қадамга фақат энг фидокор олимлар жасорат кўрсатиши мумкин. У ерда наркотик моддалари билан савдо қилувчилар бор: ғорлар билан «кесилган» тоғларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш вакиллари кузатувидан узоқлашиш мумкин. Тоғ тизмаси бўйлаб саёҳатдан қайтиб келганлардан камчилиги у ерда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг бетакрор вакиллари мавжудлиги ҳақида гапириб берадилар.

Амазония ўрмонлари

Картографлар Амазонка ҳудуди атрофининг аниқ чизмасини чизишдан мамнун бўлардилар. Бироқ уларнинг йўлида – сайёрадаги ўтиб бўлмас, энг зич ўрмонлардан бири жойлашган. Бу ерда ташқи цивилизациядан хабари бўлмаган ёввойи қабилалар ҳам яшайди.

Папуа – Янги Гвинея

Янги Гвинея оролининг бу қисмини тўлиқ ўрганиш ёввойи ва баъзида қонхўр папуасларнинг мавжудлиги сабаб имконсиз. Улар каннибализмни қўллашга ҳам қарши эмаслар. Бундай истиқболга қандай олим «хурсанд» бўларди?

Тристан-да-Кунья архипелаги

Британия денгиз оролларида аҳоли яшамайди. Ороллардан фақат бири одам яшаши билан «фахрланиши» мумкин. Улар ҳам катта ер билан бир ойда бир марта – балиқ кемасининг келиш-кетиш вақтида учраша олади.

Ганкар Пунсум тоғ қоялари

Тибетнинг қояларига фақат альпинистлар чиқиб, тадқиқ эта олади. Бироқ ҳудуднинг тегишлилиги борасидаги суст жараёнлар туфайли бунга рухсат ололмайди. Ганкар Пунсум тоғлари Хитой, Тибет, Бутан мамлакатларини ўраган.

Мариан чуқурлиги

Бу ерга тушиш жуда мушкул: у жуда чуқур. Олимлар унинг сирини очишга улгуришмаган. Режиссёр Жеймс Кэмерон у ерга илк борганлардан.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ