Эркаклардаги ортиқча вазннинг яширин сабаблари

Саломатлик 26-03-2017

Реклама роликлари ва журналларда ортиқча вазнга эга бўлмаган хушбичим эркаклар суратлари қўйилади. Улар соғлом ва кўркам ҳисобланади. Бироқ бу асосан плакат ва суратларда шундай. Кўчада эса биз ортиқча вазнли ва ҳатто семизликдан нафаси сиқадиган эркакларни учратамиз. Вазн йиғилишининг кўп овқатланиш каби оддий сабаби билан бирга биз билмаган яширин сабаблари ҳам талайгина. Хушбичим бўлишни истайсизми - фаол ҳаёт тарзига риоя қилинг.

 

Гормонлар жанги

Эркакларда гормонал фоннинг бузилиши вазннинг назоратдан чиқишига олиб келар экан. Бу нима дегани? Эркак киши соғлом ҳаёт тарзини олиб бориб, 2-3 марта спорт залига қатнаган тақдирда ҳам, вазн тўплаши мумкин. "Гормонал вазн" - бу ортиқча 3-5 килограмм. Бу муаммони эндокринолог ёки малакали психолог ҳал қилади.

 

Реал ҳаётдаги булимия

Тўғрисини айтганда, эркаклар ҳам парҳез қилишади ҳамда  булимия ва ҳатто анорексиядан азият чекишади. Бу вазн тўплашнинг яна бир жиддий сабабидир. Эркаклар уларда булимия бўлиши мумкин эмас деб ўйлаб адашишади, кейин эса уни энтеролог ва диетологлар тавсияси асосида даволашади.

 

Нотўғри овқатланиш дастури

Мунтазам равишда залда шуғулланувчи кишилар махсус ишлаб чиқилган дастур асосида озиқланишади ва шу йўл билан вазн тўплашади. Тегишли билимга эга бўлмаган зал мураббийи томонидан ишлаб чиқилган озиқланиш дастури организм учун секин таъсир қилувчи бомба кабидир. Катта жисмоний ҳаракатлар амалга оширилган тақдирда ҳам инсоннинг вазн тўплаши - организмда нимадир нотўғри кетаётганига ишора қилувчи биринчи белги.

 

Гиподинамия

Эркаклар 30 ёшдан кейин икки карра кўп ҳаракатланиши керак, чунки моддалар алмашинуви секинлашади, ёғ қатламларининг шаклланиш жараёни эса тезлашади. Бу ёшда фақат жуда фаол ҳаёт тарзини олиб борувчи кишиларгина хушбичимликни сақлаб қолишади. "Мен ҳафтада 3 марта залга чиқаман" варианти бу ёшда кетмайди, организм бу ритмга ўрганган ва унга ортиқча куч сарфламайди - организмни 25-28 ёшдагидан кўпроқ энергия сарфлашга мажбур қилиш керак.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ