Эрнест Хемингуэйдан 31 та доно фикр ...

Ёзувчилар 18-04-2015

Барча китобсеварларга таниш ёзувчи Эрнест Хемингуэйнинг қабри устида шундай ёзувлар ёзилган: "У ҳаётда ҳамма нарсадан ҳам кўра куз фаслини кўпроқ яхши кўрар эди. Сарғиш рангдаги илиқ куз хазонлари, дарёнинг тўлқинланиб мавж уриши-ю, шамолсиз кўм-кўк осмон. Энди у ана шундай мангуликнинг бир бўлагига айланди…". 

Бугун биз сизга буюк ёзувчи қаламига мансуб энг яхши фикрларни тақдим этамиз. Марҳамат.

1. Руҳингни туширма. Ҳеч қачон руҳингни туширма. Менинг юксак марраларга эришишимдаги энг катта сирим ҳеч қачон тушкунликка тушмаслигимдир. Одамлар орасида ҳеч қачон руҳимни туширмайман.

2. Ҳушёр вақтингизда, ўзингизни мастликка солиб, худди маст одамдек ваъдалар беринг. Бу сизни ҳар қандай вазиятда ҳушёр бўлиб гапиришга ўргатади. Тилингиз ҳам тишлари орасида туришни ўрганади.     

3.  Суратларни диққат билан томоша қил, китобларни тўғри ва дилдан мутолаа қил, яхши яша. 

4. Кези келганда ё сурат сотиб олинг ёки кийим. Бўлди. Ҳаттоки энг бадавлат одамлар ҳам ўзлари учун ё уни ёки буни танлайдилар. Кийимни яхши кўрманг, сўнгги моданинг изидан қувманг. Ўзингиз учун қулай ва содда, керакли либосларни харид қилинг, ана шунда ортиқча пул ёнингизда қолади. 

5. Дунёдаги одамлар ҳақида икки хил фикр, тушунча бор. Масалан, биринчи тоифадаги инсонларни тушуниш жуда осон, аммо уларсиз ҳам яшаса бўлади… Иккинчи тоифадаги инсонларнинг эса табиати жуда  мураккаб, бироқ уларсиз яшай олмайсан… 

6. Агар  одамларга устингдан кулишга қўйиб берсанг, улар сени енгил қабул қилишади. Аммо улар айрим нарсаларга кулгу билан чидай олиш кераклигини тушунмайдилар.

7. Ақлли одамлар камдан-кам бахтли бўладилар. 

8.Ҳақиқиий жасур инсонлар ўз кучини ўйин ёки дуэлда кўрсатиши шарт эмас. Лекин кўпчилик қўрқоқ инсонлар ўз жасурлигини намоён этиш учун айнан шу йўлни танлайдилар. 

9. Ҳамма яхши китоблар бир-бирига ўхшайди: улар ҳаётдан сўзлайди… 

10. Ёзувчининг душманлари кўп: булар ичкилик, аёллар, пул ва шуҳратпарастлик…      

11. Ҳаёлидан ниманидир ўтказган ёзувчи, уни гапириши эмас, фақат ёзиши керак… 

12. Маст бўлиб ёз, ҳушёр бўлиб ёзганларингни таҳрир қил… 

13.Кимки билимдонлиги ёки ўқимишлилиги билан мақтанса, ҳеч нарсага эришолмайди, унга ҳам, бунга ҳам. 

14. Бирор ишни бошини тутмагандан кўра, бирор ғояга эга бўлмаган яхшироқ. 

15.Дунёнинг қандай эканлигини менга барибир. Унда қандай яшаш кераклиги мени кўпроқ қизиқтиради. Қандай яшаш кераклигини билсанг, ана шунда дунёнинг аслида қанақа эканлигини тушунасан.

16. Урушда ғолиб бўлганлар, жангга тўшмайди… 

17. Бу дунёда аёллар кўп, аммо яхши суҳбатдош аёллар жуда кам…  

18. Бахт ва мағрурлик келтирадиган мартаба ҳалол…

19. Дунё… Мен дунёни жуда яхши кўраман, уни тарк этишни истамайман. Шундай экан, ҳаёт учун курашсанг арзийди… 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ