Эрта тонгда осонгина туришга ёрдам берувчи 5 усул

Оммабоп 23-01-2017

Эрталабки уйғониш худди ўз-ўзини алдашга ўхшайди. Смартфонда бир қанча будильниклар ўрнатилганми? Келинг, ҳақиқатни тан олишимиз керак — эрта тонгда осонгина кўзни очиб, уйғонадиган инсонлар жуда кам. Кўпчилик инсонлар ширин уйқу оғушидан қийинчилик билан уйғонишига тўғри келади.

Эволюцион биологлар айтишича, инсонлар уйқудан тетиклашиш ҳолатига ўтишга табиий сабаблар туфайли мослашган бўлади. Агар бизларда шундай қобилиятлар бўлмаганида, одатий ҳаётимизда ҳар доим ҳам яшамайдиган ёввойи ҳайвонлардан ўзимизни ҳимоя қила олмаган бўлардик. Шу тариқа, уйғонишга боғлиқ муаммолар бизнинг ҳаёт тарзимизга асосланган. Ушбу беш усул эса тез ва оғриқсиз уйғонишга ҳамда кўплаб фойдали ишларни ўз вақтида бажаришга ёрдам беради.

 

Будильникни беркитинг

Жуда ҳам оддий, бироқ самарали бўлган будильникни яшириш усули кўплаб авлод вакилларига ёрдам бериб келади. Замонавий ҳаётда бу усулнинг қиммати икки баробарга ошади — смартфонни тунда бошқа хонада қолдириб, сиз ўзингизни уйқу олдидан гаджетлар ишлатмасликга ўргатасиз ва шу билан бирга осонгина уйғонасиз.

 

Тонгги вазифалар

Тонг — мия тизимли ва жадал ишлаши учун айни вақт эмас. Уйқудан сўнг фикрларни жамлаш худди уйғониш каби мураккабдир. Бу ҳолатда энг яхши қарор — вазифалар рўйхатини тунда тузиб қўйиш. Майда ишларга ўралашиб, муҳим ишларни эрталаб қисқа муддатда қилишга уриниш ярамайди. Биргина фойдали иш, масалан, кун давомида куч йиғишга ёрдам берувчи тонгги бадантарбия билан шуғулланишнинг ўзи кифоя.

 

Тишларни тозаланг

Танага уйғониш учун бир муддат вақт бериш зарур — биринчи 10-15 дақиқа унга ҳеч қандай зўриқиш бермаслик лозим. Тишларни тозалаш — ўзига келиш ва танани уйғотиш учун ажойиб машғулотдир. Муздек сувга чайиниш — уйғонишнинг яна бир самарали усулларидан бири. Юз ва бошда барча ҳаётий муҳим аъзоларни рағбатлантиришга йўналтирилган асаб тугунлари мавжуд.

 

Бир стакан сув ичинг

Яна бир эскича ёндошув барча шароитларда фойда беради. Саккиз соатли уйқудан сўнг организм кучли сувсизланишни бошдан кечиради ва тезда намлик қабул қилишга муҳтож бўлади. Бир стакан сув организм тизимига тушиб, ёмон туш ёки тонгги ланжликни тезда унитишга ёрдам беради. Ҳаттоки, сиз қаҳванинг ишончи дўсти бўлсангиз ҳам — сув соғлом кун бошланишининг асосий гаровидир. 

 

Бадантарбия

Машғулотлар учун кийимни аввалдан тайёрлаб қўйинг ва уйғонгач, дарҳол уларни кийинг. Кўпчиликни тонгни ювиниш билан бошлашга одатланган. Бироқ ювинишдан олдин бироз терлаш фойдалидир. Тонгги машқлар бошқа исталган машғулотлардан ажралиб туради. Тана етарлича бўшашган ва зўриқишларни бемалол кўтара олишга мослашади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ