Европадаги энг машҳур университетлар

Биласизми? 29-11-2016

Times Higher Education ташкилоти тадқиқот натижаларига кўра, дунёнинг битирувчилари энг талабгир бўлган университетлари рейтингини тузиб чиқди. 

Рўйхатга 150 таълим муассасаси киритилган бўлиб, у йирик компаниялар раҳбарлари ва рекрутерлар сўровномаси асосида яратилди. Қуйида энг талабгир мутахассисларни тайёрловчи машҳур 19 университет номини келтирамиз.


19. Лондон Университет коллежи. Буюк Британия

Бу ерда табиий фанлар соҳасидаги мутахассислар тайёрланади. Ўқув муассасасида 850 профессор ва олти мингдан зиёд ўқитувчи меҳнат қилиб, улар 36 минг талабани ўқитишади.


18. Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби. Буюк Британия

Таълим даргоҳида иқтисодиёт, сиёсатшунослик, социология, антропология ва ҳуқуқшунослик каби фанлар ўқитилади. Мактабда 10 мингдан зиёд талаба таҳсил олиб, уларга уч мингдан зиёд ходим дарс беради. Битирувчилар орасида 16 та Нобель мукофоти соҳиби бор.


17. Париж политехника мактаби, Франция

Мактаб 1794 йилда очилган бўлиб, битирувчиларидан уч нафари Нобель лауреатига айланган.


16. CentraleSupélec техник тадқиқотлар институти, Париж, Франция

Институт Франциянинг иккита асосий техника университетларининг бирлашиши натижасида 2015 йилда ташкил топган. У ишлаб чиқариш соҳасида раҳбар ва бошқарувчиларни тайёрлаш билан шуғулланади.


15. Париж тоғ мактаби, Франция

Мактабга 1783 йилда асос солинган бўлиб, у Франциядаги энг олий техника таълим муассасиларидан бири саналади.


14. Лозанна федерал политехника мактаби, Швейцария

Бу ерда уч мингдан ортиқ магистр таълим олади. Уларга 670 нафар мутахассис дарс беради.


13. Олий нормал мактаби, Париж, Франция

ENS номи билан танилган таълим даргоҳи Буюк Франция инқилоби даврида таъсис этилган. Ҳозирги пайтда бу ерда ҳукумат ва илмий-тадқиқот ҳамжамиятига кадрлар тайёрланади.


12. Эдинбург университети, Буюк Британия

1583 йилда асос солинган Эдинбург университети Европанинг энг қадимий олти таълим муассасасидан бири. Университет таркибида уч коллеж бўлиб, 35 минг талаба, магистр ва аспирантлар ўқийди. Бу ерда турли даврларда биолог Чарльз Дарвин, телефон ихтирочиси Александр Бэлл ва Шерлок Холмс ҳақидаги романлар муаллифи Артур Конан Дойллар таълим олган.


11. Людвиг-Максимилиан номидаги Мюнхень университети, Германия

Университетга 1472 йилда асос солинган бўлиб, у Германиянинг энг яхши тадқиқот даргоҳларидан саналади. Бу ерда 50 мингдан ошиқ талаба ўқийди.


10. Цюрих Швейцария олий техника мактаби, Швейцария

ETH Zurich номи остида машҳур бўлган таълим муассасаси Швейцариянинг энг машҳур ва обрўли мактаби саналади. Бу ерда табиий фанлар, технология ва математика соҳаларида мутахассислар тайёрланиб боради.


9. EMLYON бизнес-мактаби, Лион, Франция

EMLYON Франциядаги Хитой ва Марокаш каби мамлакатларда ўз филиалларига эга бўлган етакчи бизнес-мактаблардан бири. Бу ерда бошқарув соҳасидаги мутахассислар етиштирилади.


8. IE University, Испания

Бошқарув ва ҳуқуқшунослик соҳаларида магистлар тайёрлаш билан шуғулланувчи хусусий университет.


7. Манчестер университети, Буюк Британия

Британиядаги ушбу энг йирик университетда 40 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Битирувчиларнинг 25 нафари Нобель мукофотлари билан тақдирланган.


6. Кингс-коллеж, Буюк Британия

Таълим муассасасида Европадаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик тадқиқот маркази жойлашган. Коллежнинг уч ўқув госпитали бўлиб, уларда 27 мингдан зиёд талаба амалиёт ўтайди.


5. HEC Paris бизнес-мактаби, Франция

Бизнес-мактаб дастури Европадаги энг рақобатбардош раҳбарларни тайёрлашга йўналтирилган.


4. Лондон империя коллежи, Буюк Британия

Олий таълим даргоҳида 14 та Нобель лауреатлари ўқиган. Коллеж 1907 йилда ташкил топган бўлиб, табиий фанлар, муҳандислик иши, тиббиёт ва бизнес соҳаларида мутахассислар тайёрлаб беради.


3. Мюнхень техника университети, Германия

Мюнхень техника университети Германиянинг энг илғор таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Уни 13 та Нобель лауреати битирган.


2. Оксфорд университети, Буюк Британия

Европадаги энг қадимий университет. Бу ерда табиий фанлар ва тадқиқот фаолияти билан шуғулланувчи етакчи мутахассислар тайёрланади.


1. Кембриж университети, Буюк Британия

Кембриж университетининг 18 минг талабасидан – тўрт минги бошқа давлатлардан келган. Университетнинг 92 битирувчиси Нобель мукофоти лауреатлари ҳисобланади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ