Европадаги энг қўрқинчли қасрлар

Ажабтовур воқеалар 18-11-2016

Сиз ўрта аср қасрларида ҳеч бўлганмисиз? Айтишларича, бизнинг давримизгача етиб келган ҳар қандай қалъа аллақачон арвоҳларнинг маконига айланиб бўлган. Албатта, замонавий ўйлар бу каби чўпчакларга ишонмасликни айтади — бироқ ҳаётда содир бўлган ғайриоддий ҳодисалар ва далилларга нима дейсиз? 

Ўрта асрда Европа яшаш учун жуда ноқулай масканга айланган эди. Бу ерда оддий аҳолининг заррача айби учун ўлимга тортадиган сеньорлар маданияти ҳукмронлик қилган. Жодугарлар овлаш даври қитъанинг ярмида истиқомат қилган аёллар ҳаётида катта из қолдирган. Айрим сеҳргарларнинг териси ҳали ҳам деворлар устида ётади.

Қуйида ҳаттоки, маҳаллий аҳоли ва олимлар киришга қўрқадиган ана шундай даҳшатли қасрларни кўришингиз мумкин.

 

Вольфсегг, Германия

Бу ерда 500 йилдан бери шарпалар ҳукмронлик қилади. Тахминан XVI аср бошида сарой ҳукмдори бевафо хотинидан қасд олиш учун бир жуфт фермерларни ишга олади. Тез орада эркак ва унинг ўғиллари ўз ётоғида вафт этади. Шундан бери қаср лаънатланган саналади. 

 

Лип саройи, Ирландия

XII асрда сарой обрўли О'Бэннон сулоласига тегишли бўлган. Бу машҳур уй тез орада одамларни қўрқита бошлади: бу ерда ака-укалар қотиллиги, доимий қатллар ва қурбонликлар содир бўлади. Маҳаллий бутхона рашкчи эр ўз хотинини севгилиси билан тутиб олиб, уларни сўйиб ташлаб, етти кун фарзандини зинокор таналар учун ибодат қилишга мажбурлагандан сўнг «Қонли капелла» деган номни олади. Бу ерда арвоҳлар бормии? Бўлмасачи!

 

Звиков, Чехия

Бу Чехиянинг Ўрта асрдаги энг муҳим ва аҳамиятли готик қалъаларидан бири саналади. Миш-мишларга кўра, сарой ичида одамларни ёмон кўрувчи маҳаллий Звиковский шайтонлари яшайди. Ҳазил ҳазил билан, бир бу ерда чиндан ҳам ёқимсиз ва ғайриоддий ҳодисалар содир бўлади. Ҳайвонлар қасрнинг айрим хоналарига киришдан бош тортади, баъзан катта залдаги пардалар ўз-ўзидан ёниб кетади, агар кимки бош минорада ухлаб қолса, бир йил ичида вафот этади. Ҳа, чиндан ҳам даҳшатли.

 

Моосхам, Австрия

XII аср охирида қурилган Моосхам қасри минглаб ёш қизларнинг ўлимига жимгина гувоҳ бўлган. Жодугарлар овлаш даври Моосхамни ҳақиқий жаҳаннамга айлантирди, дарёлар папа тахти шаъни ва насронийлик фазилатлари учун қонга тўлди. XIX асрларга келиб, қасрдан узоқ бўлмаган ерларда ўлик кийиклар ва чорва молларининг суяклари топила бошлади. Шундан бери, Моосхам ертўласида тунда овга чиқувчи қадимий махлуқлар ётади, деган миш-миш бор.

 

Бран қасри, Руминия

Дунёдаги энг қўрқинчи қасрлардан бири Влад III — Руминянинг шафқатсиз ҳукмдорига тегишли Бран саройидир. Ҳукмдорни Влад Дракула деб ҳам аташган. Айнан шу инсон Брэм Стокерни таниқли готик асар «Дракула»ни ёзишига илҳом бағишлайди: дунёнинг энг асосий вампири уйида қанчалик қайғули муҳит бўлган. Бран ичидаги асосий залларнинг бирида қиролича Мариянинг юраги беркитилган жавон мавжуд. Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, у ҳали ҳам уриб туради.

 

Шато де Бриссак, Франция

XI асрда қурилган Бриссак қасри Франциянинг ғарбий-марказий қисмидаги барча шарпа ва руҳларнинг уйи ҳисобланади. Афсонага кўра, уйнинг биринчи эгаларидан бири рафиқасини ҳиёнат устида ушлаб олади ва иккисини ҳам ўлдириб юборади. Ҳозирда янги эгалар олий табақа вакилларига ўз асабларини қитиқлаб олиши учун базм уюштиради.

 

Фрейзер қасри, Шотландия

Шотландиянинг шарқий қисмида жойлашган Фрейзер азроиллар томонидан ўлдирилган маликанинг даҳшатли тарихи билан машҳурдир. Айтишларича, бечора қизнинг танаси миноранинг тошли устунларидан пастга тушиб келган, хизматкорлар эса қонни тозалай олишмаган. Уй эгалари устунлар устига йоғоч панелларни ўрнатишган бўлса ҳам, тўлин ой бўлганида қон яна ва яна сизиб чиқаверади. 

 

Хорст, Бельгия

Ярим ташландиқ бўлган Хорст қасрида чиндан ҳам, одамлар эмас, арвоҳлар яшайди. Албатта, бу маҳаллий аҳолининг фикридир. Уларнинг айтишича, қаср собиқ эгасининг руҳи ҳар оқшом қора аравада қайтиб келади.

 

Предяма қасри, Словения

Бу ерда қачонлардир соҳил бўйи ва кемаларда ҳужумлар уюштирган таниқли рицарь-қароқчи Эразем яшаган. Қаср ичида юзлаб ер ости йўллари, ғор ва бошпаналар бўлиб, уларни тадқиқ этишга ҳаттоки, сертификатга эга "шарпа овчилари" ҳам суръат эта олмайди. 

 

Драгсхольм, Дания

 

Даниядаги энг даҳшатли ерлардан бири. Бу ерда таниқли Оқ аёл — оддий йигитни севиб қолган қизнинг руҳи яшайди. Ота ўз қизини хонасига қамаб қўяди ва у шу ерда вафот этади. Бу оддий афсонга ўхшаб кўриниши мумкин, лекин чиндан бу ҳақиқатга жуда яқин. Шу асрнинг бошида деворлар устида иш олиб бораётган қурувчилар сирли хонани топишади ва у ерда оқ кўйлакда ўтирган қизнинг скелетини кўришади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ