Европанинг энг бадавлат 20 кишиси рўйхати тақдим этилди

Миллиардерлар 7-02-2017

Европанинг энг бадавлат кишилари орасида турли шахслар бор. Уларнинг баъзилари ўз пулларини ўзларидан аввалги авлоддан мерос қилиб олишган, бошқалари эса ўз кучи ва ҳаракати билан юқори чўққиларни забт этган кишилар ҳисобланади. InsiderPro Европанинг энг бадавлат кишилар рўйхатини тақдим этди. Рейтинг Forbes рўйхати асосида тузилган. Унда баъзи мамлакат вакиллари йўқ, чунки у ерларда бу рўйхатга муносиб бадавлат кимсалар топилмади.

 

Руминия. Ион Цириак. 1 миллиард доллар

Руминиянинг энг бадавлат кишиси "Брашовлик бульдозер" номи билан машҳур. Собиқ профессионал теннисчи ва хоккейчи 1989 йилда Руминияда коммунистик режимга чек қўйилгандан сўнг банк, чакана савдо ва суғурта соҳаларига пул "тикиб", бойишга муваффақ бўлган.

 

Монако. Татьяна Казираги. 2,3 миллиард доллар

Пиво империяси меросхўри Та­тья­на Сан­то-До­мин­го — Мо­на­конинг энг бадавлат фуқароси ва Казираги қироллик оиласи аъзоси. У ўз маблағларнинг асосий қисмини марҳум бобосидан мерос қилиб олган. Бобоси 2005 йилда ўзига тегишли Bavaria пиво концернини (Колумбия) бир неча миллиард долларга сотиб юборади. У шаҳзода Ан­дреа Ка­зи­ра­ги Ҳанноверга турмушга чиққан, Андреа - Монако қироллигига номзодлар сафида тўртинчи ўринни эгаллайди.

 

Украина. Ринат Ахметов. 3,5 миллиард доллар

Ринат Ах­ме­тов Донецкда, кончилар оиласида дунёга келган. Бизнесга эса 1990-йилларда қадам қўйган. У 2000-йиллар бошидан Украинанинг энг бадавлат кишиларидан бири ҳисобланган. Унинг "Си­стем Кэпи­тал Ме­недж­мент" гуруҳи кўмир, тоғ-кон, коксокимёвий, металлургия ва қувур саноати, шунингдек электр энергияси, телекоммуникация ва бир қатор бошқа соҳалардаги корхоналарни бирлаштиради. 2014 йилда мамлакат шарқида бошланган уруш Ахметовнинг молиявий аҳволи тахминан уч баробар камайишига сабаб бўлди. Шунга қарамай, у аввалгидек украиналик бошқа олигархлардан бир неча баробар бадавлат.

 

Финляндия. Антти Ҳерлин. 3,6 миллиард доллар

Финляндиянинг энг бадавлат кишиси ажойиб йўл билан пул топади: унинг фирмаси лифт ва эскалаторлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Антти Ҳер­лин 1920-йиллар ўрталарида KONE компаниясини қўлга киритган Ҳа­раль­д Ҳер­ли­ннинг эвараси ҳисобланади.

 

Польша. Доминика и Себастьян Кульчики. 3,6 миллиард доллар

Ака-сингил Кульчикиларга 2015 йилда ҳаётдан кўз юмган оталаридан мерос қолган. Улар 2014 йилдаёқ унинг инвестициялари ва активларини бошқаришни бошлашган.

 

Португалия. Америго Аморим. 4,6 миллард доллар

Амо­рим ўз миллиардларини бобоси томонидан асос солинган Corticeira Amorim компанияси ёрдамида ишлаб олган. Мазкур компания дунёдаги энг йирик тиқин (пробка) ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, бир қатор Европа мамлакатларида унинг активлари бор.

 

Бельгия. Альберт Фрер. 4,6 миллиард доллар

Фрер — 1970-йилларда пўлат бизнесидан бойиган, кейин эса пулларни турли соҳаларга сармоя қилган инвестор. Бельгия қироли унга барон унвонини берган.

 

Норвегия. Одд Рейтан. 8,5 миллиард доллар

Рей­тан Норвегиядаги энг йирик REMA 1000 супермаркетлар тармоғи асосчиси ва раҳбари ҳисобланади. У 2012 йилда қиролга уни Норвегия ҳукмдори этиб тайинлашни таклиф қилган ва мамлакат етакчиси сифатида ўзининг келгусидаги фаолиятини тасвирлаб берган китобини ёзди.

 

Швейцария. Эрнесто Бертарелли. 8,5 миллиард доллар

Бер­та­рел­ли бобоси томонидан асос солинган фармацевтика компаниясини сотиб, кўп пулга эга бўлган. Бугунги кунга келиб унинг актив ва инвестицияларининг аксарият қисмини Waypoint Capital бошқармоқда.

 

Кипр. Жон Фредриксен. 9,9 миллиард доллар

Фред­рик­сен Норвегияни тарк этмаганида мамлакатнинг энг бадавлат кишиси бўлар эди, бироқ ҳозир у Кипр фуқароси ва дунёдаги энг қудратли нефть магнатларидан бири. У Эрон-Ироқ уруши пайтида нефть ташиш орқасидан катта пул ишлаб олди.

 

Нидерландия. Шарлен де Карвальо-Ҳейнекен. 11,7 миллиард доллар

Нидерландиянинг энг бадавлат кишиси пиво ишлаб чиқарувчи Heineken концерни меросхўридир. Унинг бобоси Ге­рард Ад­ри­ен Ҳей­не­кен бу компанияга XIX аср охирида асос солган. Шар­лен де Карва­льо-Ҳей­не­кен концерннинг директорлар кенгаши аъзоси.

 

Дания. Кьелль Кирк Кристансен. 12,7 миллиард доллар

Кри­сти­ан­се­ннинг даромад манбаи — Lego ком­па­нияси. У фирма асосчиси Оль Кирк Кри­стан­се­ннинг невараси бўлиб,  чорак аср давомида (2004 йилгача) Lego Group'ни бошқарган.

 

Россия. Леонид Михельсон. 14,4 миллиард доллар

Россиянинг Forbes журнали рўйхатида биринчи поғонани эгаллаган ишбилармоннинг энг қимматбаҳо активлари - бу газ қазиб чиқарувчи Но­ват­эк компанияси (24,8%) ва Сибур нефть-кимёвий холдингнинг (43,2%) акциялар пакети.

 

Буюк Британия. Шри ва Гопи Ҳиндужа. 14,6 миллиард  доллар

Буюк Британияда яшовчи Шри ва Гопи "Фантастик тўртлик"нинг ярмини ташкил қилади. 80 ёшни қаршилаган ака-ука Ҳиндужалар Hinduja Group корпорациясини бир-бири билан келишган ҳолда бошқаришади, Компаниянинг штаб-квартираси Лондонда жойлашган. Ҳиндистоннинг Ashok Leyland  автомобиль ишлаб чиқарувчиси ушбу компанияга тегишли.

 

Австрия. Дитрих Матешиц. 12,9 миллиард доллар

Red Bull компанияси асосчиси Австриянинг энг бадавлат кишиси ҳисобланади ва аввалгидек фирма акцияларининг деярли ярмига эгалик қилади. Агар сиз ўқишда қийналаётган бўлсангиз, ташвиш чекманг: маълумотларга кўра, Маттешицнинг университетни тугаллашига нақ 10 йил кетган.

 

Швеция. Стефан Перссон. 20 миллиард доллар

Перс­сон кийим-кечак билан савдо қилувчи, Европанинг катта чакана тармоғи бўлган  H&M компаниясининг энг йирик акционеридир. Компанияга унинг отаси Эр­лин­г Перс­сон томонидан асос солинган, ҳозир уни Сте­фа­ннинг ўғли Карл-Юхан бошқаради.

 

Германия. Георг Шеффлер. 20,7 миллиард доллар

Schaeffler Group саноат компаниясининг 80 фоизи Георг Шеффлерга тегишли, қолган 20 фоизига эса унинг онаси эгалик қилади. Компания автомобиллар, космик қурилмалар ва бошқалар учун подшипниклар ишлаб чиқаради.

 

Италия. Мария Франка Фиссоло ва Жованни Ферреро (суратда пастдагиси). 24,9 миллиард доллар

Марҳум Микеле Ферреронинг турмуш ўртоғи ва ўғли қандолатчилик саноати флагмани ҳисобланган Ferrero SpA компанияси фаолияти кетидан бойиб кетишган. Компания раҳбари - Жованни Ферреро.

 

Франция. Лилиан Бетанкур. 38,7 миллиард доллар

L'Oreal компанияси меросхўри Европанинг энг бадавлат аёли ҳисобланади. У ўз фарзандлари билан биргаликда косметика гигантининг 33 фоиз акциясига эгалик қилади. Лилиан деменцияга чалинган, шу боис ҳозирда унинг активлари фарзандлари томонидан бошқарилади.

Испания. Амансио Ортега. 71,5 миллиард долла

Ор­те­га — Inditex компаниясига асос солган испаниялик ишбилармон. Кийим-кечак билан савдо қилувчи бир неча дўконлар тармоғи унинг тасарруфида. Уларнинг орасида энг машҳури - Zara тармоғи. Аман­сио Ор­те­га — дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида иккинчи ўринда.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ