Facebook ўз мессенжерида пул жўнатиш тизимини йўлга қўймоқда

Интернет 10-11-2014

Яқин орада Facebook ўзининг мобил мессенжерида пул жўнатиш тизимини фаоллаштириши мумкин. Бу ҳақида TechCrunch Facebook Messenger тизими кодларини бузган америкалик талаба Эндрю Одунинг топилмаларига асосланиб хабар бермоқда.

Илова фойдаланувчилари бир-бирларига хабарга бириктирилган ҳолда пул жўнатишлари мумкин. Бунда бир фойдаланувчига бир нечта банк карталарини бириктириш мумкин. Операцияни тасдиқлаш учун олдиндан ўйлаб қўйилган коддан фойдаланилади. Ҳар бир жўнатмадан 50 цент хизмат хаққи олинади.

Тахминларга кўра, бу янгиликдан биринчи бўлиб АҚЩда яшовчилар фойдаланиши мумкин ва бу функция 2014 йил охирларида ишга тушади. Facebook ўз мустақил тўлов тизими устида иш олиб бораётганлиги апрель ойида маълум бўлган эди. Лекин ўшанда компания янги хизмат турларини Европа бозорларида бошлаши режалаштирилганлигини ва бу компания раҳбарияти Ирландия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланганлиги билан асосланган эди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ