Facebook сизни оффлайн вақтда ҳам кузитиб юришини биласизми?

Интернет 14-02-2017

Фейсбук ўчирилган ва ёзиб тугатилмаган постлардан тортиб ўз фойдаланувчилари ҳақидаги катта сонли маълумотларни йиғиши ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, у ижтимоий тармоқдан ташқарида инсонларнинг интернет-фаоллиги ҳақида ҳам маълумот тўплайди.

Бироқ яна бир бизга номаълум бўлган факт: компания нафақат сайтдан доимий фойдаланувчи кишиларни, балки фейсбукдаумуман аккаунти бўлмаганларни ҳам кузатиб боради.

Биз эса сизларга ушбу "назорат"га тўсқинлик қилувчи усулни ўргатамиз.

Аввалам бор, самарали реклама реклама берувчиларнинг шартига жавоб берадиган хусусиятларга эга фойдаланувчилар учунгина кўрсатилади. Бу реклама мақсадли бўлиб, маълум қизиқишларга эга одамлар гуруҳига мўлжалланган. Инсоннинг интернет-фаоллигини кузатиш компанияга унинг қарашлари ҳақида хулоса беради.

Масалан, рекламага қизиқиш, манзил, телефон рақами, билим даражаси ва маош, уйнинг қурилган йили, майдони ва нархи. Бу маълумотлар интернетдаги фаоллигимизни ҳамда дўстларимиз бераётган хабарларни таҳлил қилиш орқали олиниши мумкин. Шунингдек, интернетдан ташқарида ҳам бу маълумотларни қўлга қиритиш мумкин. Аккаунтни ўчириб ташлаш билан базадаги маълумотлардан сиз ҳақингиздаги кўрсатмаларни йўқотиб бўлмайди — улар деярли умрбод сақланиб қолади.

Бельгия агентлигининг маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ўтказган тадқиқотига мувофиқ, компания фойдаланувчилар ҳаттоки, ўз аккаунтларидан чиққан бўлса ҳам ёки бу тармоқга ҳеч қачон рўйхатдан ўтмаган бўлса ҳам улар кирувчи саҳифаларни кузатиб боради.

Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Тадқиқотчилар айтишича, фейсбук бизнинг ҳаракатларимизни браузерда компьютеримиздаги cookie-ҳужжатлар орқали кузатиб боради. Бу биз бизнес-саҳифа ёки машҳур инсонлар мухлисларинининг саҳифасига кирган вақтимиз юз беради.

Бошқа сайтларда кузатив жараёни ижтимоий плагинлар орқали амалга ошади Масалан, «Like» тугмаси орқали — у деярли барча таниқли ресурсларда қўйилган. Бироқ бу ҳаммаси эмас: тадқиқотчилар сўзларига кўра, кузатув ҳаттоки, фейсбук хизмати билан ҳеч қандай боғлиқлик бўлмаган ҳолда ҳам рўй беради.

Агарда сиз фейсбук фойдаланувчи бўлсангиз, у ҳолда сизга маълумотлар таҳлили бўйича мутахассис Вики Бойкис (Vicky Boykis)нинг кўрсатмалар ёрдам беради:

• Жуда ҳам кўп шахсий маълумотлар ёзмасликга ҳаракат қилинг.

• Фарзандларингиз фотосуратларини жойламанг, айниқса, агар улар расм қўйиш учун ўз розилигини бера олмайдиган ёшда бўлса.

• Тармоқдан фойдаланиб бўлган бўлсангиз, аккаунтдан чиқишни унутманг. Яхшиси, фейсбук ва бошқалар учун алоҳида браузер ишлатинг.

• Рекламаларни блокланг.

• Ўз смартфонингизга фейсбук-мессенжер ўрнатманг, мобиль сайтдан фойдаланинг.

Business Insider томонидан берилувчи қуйидаги маслаҳатлар барча интернет-фойдаланувчилар, шу қаторда тармоқларга кирмайдиган инсонларга ҳам бирдек фойдали бўлиши аниқ:

iPhone ва iPad қурилмаларида қуйидагиларни босинг: «Созлаш (Настройки) > Махфийлик (Конфиденциальность) > Реклама», кейинг эса «Трекинг рекламаларни чеклаш» (Ограничить трекинг рекламы) функциясини ёқинг.

Android қурилмаларда эса «Созлаш > Google > Реклама» танлаб, кейин «Дастурлардаги рекламаларни персоналлаштириш» (Персонализировать рекламу в приложениях) функцияни танланг.

Chrome браузерида «Созлаш > Қўшимча созлашларни кўрсатиш > Шахсий маълумотлар» (Настройки > Показать дополнительные настройки > Личные данные) менюсини очинг ва «Чиқувчи трафик билан кузатишга тақиқлов юбориш» (Отправлять запрет отслеживания с исходящим трафиком) пунктини белгилаб қўйинг.

Ҳозирда барча ташкилотларни бу тақиқга риоя этишини таъминлайдиган қонун мавжуд эмас. Бироқ Facebook компанияси бошқалар билан бир қаторда битим имзолади. Унга мувофиқ, тармоқ «кузатув остида» бўлмасликни истаган фойдаланувчилар фикрини ҳурмат қилиши лозим.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ