Facebook’дан фойдаланмасангиз нима бўлади?

Интернет 15-02-2019

«Facebook кундалик ҳаётимиз ва коммуникацияни кескин ўзгартириб юборди. Бироқ ундан воз кечсак нима содир бўлади? Бугунги кунда энг йирик тадқиқотда америкалик олимлар ана шу саволга жавоб топишди. Натижалар кишини ҳайратга солади», – деб ёзмоқда Die Welt немис нашриёти.

«Ойига 2,3 млрд фаол фойдаланувчиларга эга (2018 йил маълумотларига кўра) Facebook ҳали ҳам дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ саналади. 2,3 млрд – бу инсониятнинг деярли учдан бири. Ўртача статистик фойдаланувчи Facebook ва унинг шўъба платформалари - Instagram ва Messenger’да кунига 50 дақиқасини ўтказади»,- дея қайд этади журналист Маттиас Жордано.

Яқинда британиялик олимлар томонидан ўтказилган, 1,2 минг киши иштирок этган тадқиқотга кўра, ўртача статистик киши 1-2 минг доллар эвазига Facebook’дан бир йилга воз кечишга тайёр.

Янги тадқиқот учун Стэнфорд ва Нью-Йорк университетлари олимлари бир ойга Facebook’дан воз кечишга тайёр бўлган 2844 нафар фойдаланувчини топишди. Барча иштирокчилар 18 ёшдан катта ва Facebook’да кунига камида 15 дақиқаларини ўтказишган, дея хабар бермоқда Die Welt.

“Дастлаб улар ўзларининг ҳис-туйғулари, сиёсий қарашлари ва кундалик ҳаётлари ҳақидаги батафсил анкетани тўлдиришлари керак эди. Иштирокчиларнинг ярмига ижтимоий тармоқдан воз кечиш эвазига тўлов таклиф қилинди. Facebook’дан воз кечиш ойига ўртача 102 долларни ташкил қилди”, - дейилади нашрда.

Тадқиқот давомида иштирокчилар мунтазам равишда ўз кайфиятларини баҳолаш ҳақидаги хабарни олишди. Тадқиқот якунида улар батафсил анкеталарни яна бир бор тўлдиришди.

«Facebook’дан воз кечган кишилар сиёсий саводхонлиги текширилганида улар аккаунтлари фаол бўлган вақтдагига қараганда анча паст баҳо олишган. Бундан Facebook кўпинча маълумот манбаи сифатида қўлланилиши, у мавжуд бўлмаганида маълумотлар газеталардан ўқилмаслиги ҳақида хулоса қилиш мумкин», - дейди муаллиф.

«Ўртача ҳар бир фойдаланувчида бир соатдан кўпроқ бўш вақт пайдо бўлди, фаол фойдаланувчиларда эса икки марта кўпроқ. Иштирокчилар кўпроқ вақтларини дўстлари, оилалари билан ва телевизор томоша қилган ҳолда ўтказаётганликларини маълум қилишган».

“Мен Facebook ўрни Twitter, Snapchat, сайтлар каби рақамли нарсалар билан тўлдирилишини кутган эдим. Бу содир бўлмади. Мен учун бу кутилмаган совға”, - дейди Стэнфорд университетидаги тадқиқот муаллифи Мэтью Гентсков.

Тадқиқот натижаларига кўра, Facebook’дан воз кечиш кайфият ва ҳаётдан мамнунликка ҳам ижобий таъсир кўрсатар экан.

«Тажриба якунида иштирокчиларнинг кўпчилиги Facebook’дан камроқ фойдаланиш истагини билдиришган. Бироқ бир ҳафта ўтгач, бор-йўғи 10 фоиз иштирокчи, икки ой ўтгач эса бор-йўғи 5 фоиз иштирокчи ушбу ижтимоий тармоқдан фойдаланишмаган».



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ