Фаравонлик сари олиб борадиган одатлар

Психология 11-03-2019

Мулойимлик

Мулойимлик энг кучли иғвогарни ҳам тинчлантиришга қодир. Баджаҳллик ва қўполликка айнан мулойим гаплар билан жавоб берган маъқул. У куч-қувватни сақлаб қолиш ва ўзингизни йўқотишлардан асраш имконини беради. Мулойимлик сизни можароли ҳолатлардан асрайди.

Миннатдор бўлинг

Ҳар бир вазиятда миннатдорликни ёдда тутинг. Уни овоз чиқариб, табассум ва эзгу сўзлар билан ифода этинг. Одатий кундалик вазиятларда ҳам миннатдорлик сўзларини айтинг. Кун давомида миннатдорликка сабаб бўлган барча воқеаларни ёдга олинг. Вақт ўтиши билан бундай фурсатлар тобора кўпайиб борганига хайрон қоласиз.

Доим ҳақгўй бўлинг

Фаровонлик нима? Бу нафақат моддий бойликлар, балки қониқиш, ишонч, мўл-кўллик ва бахтни ҳам ҳис этишдир. Ўзингизнинг ҳақиқий истакларингизни ифода этиш, уларни баралла айтишни ўрганинг. Сиз учун зарур бўлмаган воқеа ва ғоялардан воз кечиш ва «йўқ» дейишни ҳам ўрганиш лозим. Ўз истакларингизни ботирлик билан очиқ айтишингиз билан ҳаётингиз ўзгача бўёқларда жилваланади. Ахир бу ҳолатда уларни амалга ошириш анча осон кечади.

Ростгўйлик ва ишонч ҳиссидан ташқари шахсий масъулият ҳиссини ҳам ривожлантириш керак. Айнан шунда ростгўй бўлишингиз ва ҳақиқатни бемалол айтишингиз мумкин.

Ижобий фикрлаш тарзи

Ўзингиз ва яқинларингиз нутқига эътибор беринг. Салбий сўзларни қўллаб, ёқимсиз мавзулар ва вазиятларни тасвирлаш ҳоллари тез-тез юз берадими? Барча сўзларни ижобий синонимларга алмаштириш мумкин. Ана шунда нутқингиз бунёдкорлик руҳида бўлади. Ёдда тутинг, айнан фикрлаш тарзи ва нутқингиз атрофдаги оламни шакллантиради.

Ёқимли нарсалар ҳақида кўпроқ гапиришга ҳаракат қилинг: оламдаги гўзаллик, одамларнинг истеъдодини пайқашга ҳаракат қилинг, миннатдорлик ва мақтов сўзларини айтинг. Ўзгаларга нисбатан салбий баҳо бериш ярамайди. Ахир сиз уларни ўз ҳаётингизга жалб этишни истамайсиз-ку, шундайми?



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ