Фарзандингизга бизнес даҳоси бўлишда ёрдам берадиган 8 кўникма

Маслаҳат 2-10-2018

Фарзандингиз муваффақиятга эришиши учун барча зарурий кўникмаларни оляптими? Блогер Ларри Ким бундай шахсий хислатлар рўйхатини келтириб ўтди.

Болаларингиз учун фақат энг яхшисини раво кўрасиз.

Тасаввур қилинг. Қизингиз ёки ўғлингиз ўз ғоясини кўп миллионлик бизнесга айлантирмоқда ва бу жараёндан ўзи ҳам улкан завқ оляпти.

Фото: Depositphotos

YouTube-канали миллионта обуначига эга, миллиардлаб марта томоша қилиниб, 1,3 миллион доллардан ортиқ даромад келтирадиган Эван ҳақида эшитгансиз. Эван бор-йўғи тўққиз ёшда. Бу эса кўплаб мисоллардан бири.

Машҳур тадбиркорларнинг кўпчилиги миллионерга айланганида 20 ёшга ҳам тўлмаган.

Фарзандингиз ҳам умидли тадбиркорлардан бирига айланадими?

Баъзида айрим кишилар айнан шу мақсадда туғилгандек туюлса ҳам ота-оналар фарзандларига янги Стив Жобс ёки Элизабет Холмсга айланишда ёрдам берадиган бир неча қимматли сабоқларни бера олишади.

Фарзандингиз бадавлат тадбикор бўлмаган, дунёни ўзгартирмаган тақдирда ҳам у ўзи танлаган ҳаёт йўлида бу кўникмалар унга фойдали бўлади.

Бу саккиз кўникма нимадан иборат? Ота-оналарга фарзандлари ҳаракатларини кузатиш имконини берувчи Pumpic иловаси асосчилари болага буюк етакчи бўлиб улғайишда ёрдам берадиган хислатлар рўйхатини таклиф этишди.

Руҳий барқарорлик: болаларга ўз ҳис-туйғуларини намойиш этишга рухсат беринг. Уларнинг ҳисларини чекламанг.

Инновацион фикрлаш ва ижодкорлик: болалар ўйнасин – жараён давомида улар ўз ижодий қобилиятларини максимал даражада ишга солишади.

Қатъият: болаларда мустақилликни ривожлантиринг. Бунинг учун уларга вазифалар беринг ва уларни бажарса, мукофотланг. Улар учун намунага айланинг ва вақтни бесамар ўтказманг.

Қизиқувчанлик: фарзандларингизни янги қизиқишларини рағбатлантиринг. Бир муддат гаджетлардан чалғиб, улар билан музей, дам олиш марказларига боринг.

Ўзига бўлган ишонч: болаларни шахсий фикрга эга бўлишга ўргатинг. Уларга қарорлар қабул қилиш имконини беринг. Бу сизнинг позициянгизга тўғри келмаса ҳам болалар танловни амалга ошириб, унинг оқибатларидан сабоқ олсин.

Эмпатия: боланинг индивидуаллигини ҳурмат қилинг. Унга ўз туйғуларини очиқ баён этишига ёрдам беринг.

Оптимистлик: ижобий тафаккурни ривожлантириш учун болаларга эзгулик ва илҳом бахш этувчи ҳикояларни сўзлаб беринг.

Бўлишиш кўникмаси: туманингизни ободонлаштиришда фарзандларингиз билан бирга иштирок этинг.

Фото: Pixabay

Балки айнан шу фойдали кўникмалар сабаб фарзандингиз «ҳалок бўлаётган» саноатни жонлантириши, етук мусиқачига айланиши ва бошқа биров томонидан яратилган маҳсулотга ўзгачалик бериб, миллионларни ишлаб топиши мумкиндир.

Яхши ота-оналар фарзандига илҳом беради. Сиз уларни муваффақиятга эришиш учун қўлдан келган бари ишларни амалга оширишга ўргатяпсизми? Шунга умид қиламиз. Дунё учун беришимиз мумкин бўлган энг яхши нарса – бу етакчиларнинг янги авлоди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ