Фарзандини парвариш қилиш билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини юритиш сирлари

Оммабоп 24-11-2018

Ҳар бир кунингизни аниқ режалаштиринг. Суткада 24 соат фақат она ролини ўйнамаслик учун алоҳида иш соатларини белгиланг.

Фото: Fotolia

Фарзанднинг туғилиши – қадриятларни қайта ўйлаш ва ўз-ўзини излаш учун ғаройиб давр. Организмнинг қайта тикланиши учун талаб этиладиган жисмоний ва руҳий қийинчиликларга қарамай, айнан бу давр “янги ҳаёт” бошлаш учун идеал пайт. Ғарбда фарзандни парвариш қилиш билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини юритиш – кенг тарқалган амалиёт. Буюк Британияда бундай аёлларни «mumpreneur» деб аташади. 2025 йилга келиб, улар 217 600 дан ортиқ иш ўринларини яратиш ва қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Карьера жиҳатидан ривожланишнинг йўқлиги, маошнинг камлиги, раҳбариятнинг муносабати, энага ва боғчалар нархининг қимматлиги, мослашувчан жадвал ва ишни фарзанд тарбияси билан биргаликда олиб бориш имконсизлиги – туғиш таътилидаги аёлларнинг шахсий бизнесини очишга ундайдиган асосий сабаблар. Энг аёвсиз туғиш таътили АҚШда: бор-йўғи 12 ҳафта (Калифорнияда – олти ҳафта). Америкалик аёллар янги туғилган чақалоқ билан кўпроқ вақт ўтказиш учун деярли иш жойида фарзандли бўлишади. 

Америкалик журналист ва консультант Лисен Штромбег ўзининг «Work Pause Thrive» китоби учун тадқиқот ўтказган ва бола туғилганидан кейин 72 фоиз аёллар ишга қайтганини аниқлаган. Британиялик аёллар маошининг катта қисмини энага учун ҳақ тўлашга ишлатишларини айтишган. 71 фоиз оналар эса фарзандига кўпроқ вақт ажратмагани учун ўзини айбдор ҳис қилиши аниқланган.

Ғояни танланг

Кенгроқ назар солинг. Хоббингиз соҳани белгилашда асқотиши мумкин. Туғишгача полиция ходими бўлиб ишлаган Бетани Итон фарзандини фойдали егулик билан парваришлаш мақсадида кокосли CoYo йогуртини ишлаб чиққан.

Фото: Fotolia

Барча қизиқишларингиз (ярим тунда нима учун уйғонишга тайёрсиз), орзуларингиз (келажагингизни қандай кўришни истайсиз) рўйхатини тузинг. Билим ва кўникмаларингизни таҳлил қилинг. Киримни ҳисобланг (ҳозирнинг ўзида даромад олиб келаётганларини). Инсонларга келтиришингиз мумкин бўлган фойдани баҳоланг. Жавобларни бир-бири билан таққослаб, бизнесни очиш учун ғаройиб ғояларни топишга муваффақ бўласиз.

Маҳсулот линейкасини аниқланг

Турли нарх даражасига эса бир неча маҳсулотлар гуруҳини яратинг. Шу йўл билан харидорларга танлов имкониятини тақдим этасиз. Ёдда тутинг: маҳсулот ёки хизмат бир вақтнинг ўзида “бозорда бўлиши” ва ундан фарқланиши лозим. Бунинг учун рақобатчилар, уларнинг нархлари ва бозорда ўзини намойиш этиш усулларини ўрганинг. Сиз автоматик тарзда нарх бўйича эмас, яратаётган қадриятингиз бўйича рақобат қилишни бошлайсиз. Идеал мижозингизнинг асосий жиҳатлари, эҳтиёжларини ёзиб чиқинг. Харидор учун тушунарли тилда маҳсулот таклифини тузинг.

Бизнеснинг ишга тушишини тезлаштириш ва камроқ қоқилиш учун машҳур бренднинг франшизасини қўлга киритиш ҳам мумкин. Унда бари сиз учун ўйланган. Бу вазиятда сизнинг асосий вазифангиз ходимларни топиш ва рекламани йўлга қўйишдан иборат бўлади.

Кириш трафигини ишга туширинг

Бу босқичда реклама каналларидан фойдаланиш муҳим: SMM, контекст реклама (yandex, google), офлайн-реклама ва ҳамкорлик. Шахсий брендни яратиш, ОАВдаги нашрлар, телевидение ва радиодаги чиқишлар, нетворкингга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Тарғиботнинг ҳар бир усулидан келаётган фойдани кузатиб боринг. Улардан энг самарадорларини танлаб олинг.

Фото: Fotolia

Реклама эълонларини моделлаштиришда маҳсулот ёки хизматдан фойдаланишнинг ижобий жиҳатларини кўрсатиб, мижоз тилидан сўзланг.

Алоқа учун маълумотлар тўплаш учун (телефон, e-mail) рекламага бепул таклифлар жойланг. Илгари амалга оширилган лойиҳа ва фикрлар аъло даражада таъсир қилади. Улар ҳақида истиқболдаги мижозларга ҳикоя қилинг. Ижтимоий исбот – бизнеснинг муҳим жиҳати. Баъзида амалга оширилган биргина лойиҳа турли реклама шиорлари акс этган сайтга қараганда кўпроқ маълумот беради.

Устуворликларни белгиланг

Бизнеснинг ҳуқуқий жиҳатларини ўрганинг, маблағни тўғри тақсимланг. Бизнесингизнинг аниқ тасвири миянгизда бўлиши керак. Юридик шахс ёки ЯТТ қандай очилади? Касса қандай қилиб ўрнатилади ва рўйхатдан ўтказилади? Қаерга, қандай солиқ тўланади?

Дастлаб янги маълумотларнинг кўплиги кишини ақлдан оздиради. Бироқ “филни” майда бўлакларга ажратсангиз, шахсий бизнесга асос солиш у қадар қийин эмаслигига амин бўласиз.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ