Фазодан туриб олинган сэлфилар

Фан ва космос 24-12-2014

Ҳозирда ўзини суратга олиш шунчалик урфга кирдики, ҳатто коинотдаги фазогирлар ҳам “сэлфи” эпидемиясидан четда қолишгани йўқ. Эътиборингизга коинотда туриб олинган энг яхши суратларни ҳавола этамиз. 

“Жемини 12” миссияси пайтида Базз Олдрин томонидан олинган илк сэлфи. Олдринни кўпроқ 1969 йилда Ойга парвоз қилган Нил Армстронгнинг шериги сифатида эсга олишади.  

Бу суратни япониялик астронавт 2012 йилнинг 5 сентябрида ХКСга қилинган 32-экспедиция пайтида олган. Очиқ коинотга учинчи марта чиққан Хосидэ нафақат ўзини, балки скафандридаги сайёрамиз аксини ҳам суратга муҳрлаган.  

Одамларгина эмас, роботлар ҳам сэлфи олишади. 2012 йил 24 июнда “Кьюриосити” марсюрари томонидан олинган автопортрет. 

“Кьюриосити” олган суратлар ҳар доим ҳам яхши чиқавермайди. Бу унинг илк сэлфисидир. 

НАСА астронавти ва авиация инженери Томас Машберн ушбу суратни 2013 йилнинг 13 майида ХКСга қилган сўнгги миссияси пайтида твиттерига жойлаштирган.  

Майк Фоссум 2011 йилнинг 12 июлида ХКСдаги 28-экспедиция доирасида олти ярим соат давомида очиқ коинотда бўлган пайтида ушбу сэлфини олган.  

Марс фонида олинган бу сурат 2007 йилнинг 23 февралида “Фили” космик аппаратига ўрнатилган CIVA қурилмаси ёрдамида туширилган. Сэлфи олиш чоғида аппарат Марс юзасидан атиги бир неча минг километр узоқликда бўлган.  

2006 йилнинг 12 сентябрида астронавт Хайдемари Марта Стефанишин-Пайпер ўзини очиқ коинотда суратга олган.   

1982 йилнинг 1 мартида Венера юзасига етиб борган “Венера-13” автоматик халқаро станцияси ушбу суратларни олган. У Венера сатҳида атиги 2 соату 7 дақиқа тура олган холос.  

Чурюмов—Герасименко кометасига қўнишдан олдин “Фили” зонди томонидан яқинда олинган сурат.  



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ