Февраль ойининг энг яхши дизайнерлик ишлари

Дизайн 2-03-2015

Дизайнга оид сайтларда ҳар куни юзлаб, минглаб лойиҳалар сурати пайдо бўлади, бироқ уларнинг алоҳида эътибор қозонадиганини ҳар куни учратавермайсиз. Яхши дизайн — шунчаки ноодатий ғоя эмас ва ҳар доим ноодатий тимсол бўлиши шарт эмас. Ҳар қандай буюм инсонга хизмат қилиш учун ишлаб чиқилади. У ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиши, камимизни тўлдириши керак. 

 Дизайнерларнинг сўнгги ойда оммага тақдим этган энг яхши ишларини саралаб, эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Улар билан танишиш баробарида нима учун айнан бу ишлар танлаб олингани ҳақида ўз хулосангизга эга бўласиз. 

 Қадаҳдаги чўққи

Орегонлик шишадамгирлар жамоаси 3450 метрлик Ҳуд тоғи чўққисини қадаҳ тубига кўчиришди.

Ғайриоддий музлатгич

Италиянинг Фиат автоконсерни ва маиший буюмлар ишлаб чиқарувчи Смег компанияси афсонавий Фиат 500 копоти остига музлатгич ўрнатишди. Музлатгич 100 литрлик ҳажмга эга, тўрт хил рангдаги кўринишлари бор. Айтиш мумкинки, у ҳақиқий меҳнаткаш фарадир.

Асаларичилар ишини енгиллатган қути

Австралиялик асар боқувчилар — Стюар ва Чедера Андерсенларнинг ихтироси воситасида энди асални асалари уясидан йиғиб олиш бироз енгиллашадиган бўлди. Ихтиронинг муҳимлиги шундаки, асал олиш давомида асалариларни умуман безовта қилмайсиз. 

Камалакдай ранг-баранг стол

Бу мўжизавий стол-призма дизайнер Жон Фостер томонидан ўйлаб топилган. Стол конструкцияси қуёш нурларини синдиради, натижада атрофдаги фазовий бўшлиқ камалак ранглари ва қуёшнинг хира нурларига чулғанади.

Футурустик раковина

Раковина сув поезиясининг ҳақиқий ихлосмандлари учун. Пастдан бирозгина ёруғлик бериш туфайли раковина ноёб дизайнерлик асарига айланган.

Расм чизиладиган мебель

Мазкур холст (расм чизиш учун тайёрланган мато) мебели “YOU” япон студияси томонидан ишлаб чиқилган. Чиндан ҳам унда ўтириш мумкин. 

Қуёш батареяли кўчма печ

Қуёш батарейкасида ишлайдиган печка ёрдамида хот-догни 10, қуймоқни эса 20 дақиқада тайёрлаш мумкин. Пикникда жуда ас қотадиган иш бўпти, шундаймасми?

Кит думидан чўтка

Ойна ва бошқа буюмлар юзасини тозаловчи кит думидан тайёрланган чўтка кўринишидан жуда юмшоқ ва табиий бўлиб туюлмоқда. Дизайнерлик лойиҳаси Авихаига мансуб. 

Ёнувчи наушник

 “Глоw Ласер” наушниклари қоронғуликда ёнади, композиция ритмини тушунади, плеерни ўзи мустақил ишга тушуради, шунингдек, юрагингиз урушини ҳам ўлчай олади. Бундай наушник оқшом ва тун пайтлари югуришни севадиганлар учун жуда фойдали — велосипедчилар, машина ҳайдовчилари сизни вақтида илғайдилар. 

Тухум асраш учун янги шакл 

Бир қарашда шунчаки янги форма. Бироқ у қайнатилган тухумни гольф ва футбол коптогига айлантирди. Мазаси дуруст. 

Яхна тубус

Тубус ҳозирча совуқ қиш кунларида музлаган ойналар учун. Бироқ ёз келиши билан ҳамма салқин ичимликларни хоҳлаб қолади. Дизайнерлар қулай ва чиройли услубдаги тубусни яратдилар. Энди пиво ва шампан бутилкаларини у орқали яхна сақлаш мумкин. Сафар, саёҳатлар учун яна бир керакли буюм.

Телефонидан воз кечишни истамайдиганлар учун ликопча

Ҳатто овқат устида ҳам…

Бу тарелка бўлажак диджейлар учун

“Фред&Фриендс” дизайнерлик агентлиги ҳозирдан диджейлик қилишни машқ қилаётганлар учун янги укуна ишлаб чиқарди.

XABARDOR.UZ - ҚИЗИҚАРЛИ РУКНЛАР: ИЖОД / ДИЗАЙН



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ