ФИФА ЖЧ-2018 рамзи муаллифига қанча тўлади?

Футбол 24-10-2016

Томск университетининг график дизайн кафедраси талабаси Екатерина Бочарованинг маълум қилишича, ФИФА ундан ЖЧ-2018 расмий рамзи бўлмиш бўри Забивака учун барча ҳуқуқларни сотиб олган.

«Менга 500 доллар тўлашди. Бўри образи ФИФА томонидан муваффақиятли қабул қилинди. У шу пайтда ҳали тамомила тайёр эмасди.
Мен ўқитувчиларимга қораламаларни келтирдим, аммо улар бу ишга унча жиддий ёндашишмади. Сўнгра мен билан фахрланадиган бўлишди.
Болалигимдан мультипликацияга, персонажлар чизишга қизиқаман. Режамда «Дисней»да ишлаш бор, – деди Бочарова «Интерфакс» нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Забивака исмли бўри Россияда ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатининг расмий рамзи деб топилди. У сўровномада 52,8 фоиз овоз тўплади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ