Филиппин президенти: Инсон ҳуқуқларига тупурганман

Жаҳон 18-10-2016

Филиппиннинг янги президенти Родриго Дутерте Al Jazeera телеканалига берган интервьюсидамамлакатда гиёҳванд моддаларга қарши курашда "инсон ҳуқуқларига тупургани борлигини" айтди.  

Дутерте гиёҳванд моддаларни тарқатиш ва истеъмол қилишда гумонланиб қатл этилган 3,5 минг филиппинликни, жумладан бунга алоқадор болаларни "зараркунандалар" деб атади. Президентнинг айтишича, болаларнинг қатл этилишига йўл қўйиб бўлмайди ва бу ҳолат тергов қилинади.  

"Агар сиз менинг мамлакатимни барбод қилсангиз, мен сизларни ўлдираман", деб айтди Дутерте ҳамда ўз ҳаракатларини мамлакатнинг келажак авлоди ҳақида қайғураётгани билан тушунтирди.

The Guardian нашрининг маълум қилишича, Дутерте гиёҳвандфурушлар ва гиёҳвандларни йўқ қилиш бўйича полициянинг махсус отрядларини яратган. Мақолада айтилишича, отряд аъзолари кўп ҳолларда полиция кийими киймасдан юришади ҳамда гумонланувчиларни қоронғу пайт йўқ қиладилар.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ