Филиппиндаги гуруч плантациялари бўйлаб саёҳат

Саёҳат 19-03-2019

Филиппиндаги Лусон оролидаги Маниладан 8 соатлик масофада табиатнинг ғаройиб олами жойлашган. Улар орасида Батад қишлоғининг аҳолиси яшаб, меҳнат қилишади. Кўз ўнгингизда гуруч етиштириладиган майдон манзаралари гавдаланади.

Гуруч далалари 20 кв метрдан ортиқ майдонни эгаллаган. Улкан зинапояни эсга солади. Улар 2 минг йил муқаддам қўлда қазилган ва тоғлар шаклини такрорлайди. Энг содда меҳнат қуроллари – болғача ва искана ёрдамида бу ердаги ифугао қабиласи маҳаллий ландшафтни гуруч етиштириш учун мослаштирган.

Қадимдан синчковлик билан ўйланган каналлар тизими сақланиб қолган бўлиб, улар ёрдамида тоғдан оқиб тушаётган сув оқими тақсимланади. Исталган вақтда унинг йўналишини ўзгартириш мумкин: қаердадир ерни сув билан тўлдириш, бошқа ерни эса аксинча, қуритиш.

Ўша вақтдан бери одамлар ҳаётида ҳам, гуручни етиштириш ва қайта ишлашда ҳам кўп нарса ўзгаргани йўқ. Бугун гуруч далалари Филиппиннинг диққатга сазовор жойига айланган. Маҳаллий 1000 песолик купюрада унинг тасвирини кўриш мумкин.

1995 йилдан бошлаб гуруч далалари ЮНЕСКО томонидан қўриқланади. Бу манзарани кўрганингизда ҳайратда қолишингиз аниқ.

Батад қишлоғи аҳолиси гуруч далаларида ишлайди. У ерда яқиндагина электр тизими пайдо бўлди.

Гуруч декабрь ойида экилиб, уни йиғиб олиш июнь ойида бошланади.

Қолган вақтда гуруч далаларидан маҳаллий аҳоли рационидаги қўшимча маҳсулот - балиқ етиштириш учун фойдаланилади.

Дастлаб кўчатни тайёрлаб олиш лозим. У алоҳида етиштирилади.

Ерни бир хил массага айланиши учун у оёқлар билан аралаштирилади. Унга гуруч кўчатлари экилади. Барча ҳаракатлар техник мосламаларсиз, яланг оёқда ва қўлқопларсиз амалга оширилади.

Гуруч инжиқ ўсимлик бўлмаса ҳам эътибор ва намликни муайян даражада сақлашни талаб қилади.

Йиғиб олинган ҳосилни узоқ вақт қуритиш, кейин эса донни пўстидан ажратиш керак бўлади.

Гуруч далаларини ёввойи ва қалин ўрмонлар ҳамда чиройли шаршаралар ўраб туради.

Тез орада гуручни ўтиб бўлмайдиган йўлкалардан елкада ташимасдан янги қурилаётган йўл бўйлаб олиб ўтиш мумкин бўлади.

Намлик юқори бўлгани сабаб – ёмғирлар мавсуми жуда узоқ – қурувчилар бетон қувурларга яширинишларига тўғри келади.

Бироқ тропик ўсимликлар учун бу фақат фойда. Атрофни ям-яшил, қалин ўрмонлар қоплаб олган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ