Forbes: 2016 йилда энг юқори даромад олган актёрлар

Кино 28-09-2016

2016 йилнинг энг юқори даромад олувчи комик актёрлари рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақида Forbes журнали маълум қилди. 

Ушбу рейтингда биринчилик Кевин Ҳартга насиб қилди, у ҳисобот даврида 87,5 миллион долларни қўлга киритган. Кевин рейтингда бир неча марта етакчилик қилган Жерри Сайнфилдни иккинчи поғонага туширишга муваффақ бўлди. Сайнфилд  жорий йилда 43,5 миллион доллар ишлади. Учинчи ўринни 21 миллион доллар даромад билан Терри Фэтору эгаллади. 

Актриса Эми Шумер 2016 йилнинг энг кўп даромад олган комик актёрлари орасидан жой олган ягона аёл актрисадир. У бу йил 17 миллион доллар ишлаб, Forbes журналининг нуфузли рейтингида 4-ўринни банд қилди. 

Ундан кейинги ўринларни актёрлар Жефф Данэм (13,5 миллион доллар), Дэйв Шапелл (13 миллион доллар), Жим Гэффиган (12,5 миллион доллар) номлари келтирилган. 

Forbes журнали версияси бўйича 2016 йилда энг юқори даромад олган комик актёрлар ўнлигига Габриэль Иглесиас (9,5 миллион доллар), Расселл Питерс (9 миллион доллар) ва Жон Бишоп (7 миллион доллар) якун ясайди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ