“Формула-1”нинг Россиядаги трассаси қандай қурилган?

Бокс 10-11-2014

“Формула-1”нинг Россиядаги трассаси қурилиши тарихи 1982 йилда, Берни Экклстоун Москвага музокарага келганда, бошланган. Трекни Лужники кўчаларида қурмоқчи бўлишган, бироқ Брежнев ўрнига ўтирган бош котиб Андропов бу ғояни рад этган.

“Формула-1”нинг Россиядаги Гран-при лойиҳаси анча машаққатли йўлни босиб ўтди: Москва мэриясининг катта режаларидан тортиб, Сочидаги Олимпия боғидаги қурилиш ва сиёсий санкциялар туфайли бекор қилиш таҳдидларигача. Бу жараёнлар орасида анча кўп ишлар содир бўлди: лойиҳанинг “музлатилиши”, кўп баробар қимматлашиши, ҳатто РАФ пудратчилари билан можаро ҳам. Ниҳоят, 12 октябрда энг оммабоп автоспорт туркумидаги Россиянинг илк пойгасини кўриш насиб қилади.

Лойиҳа ўттиз йил давомида бир неча бор антиқа шаклга кириб, “кўчди”. Нагатино, Тула, Красноярск ва Санкт-Петербургдаги лойиҳаларни бир эсланг.

2007 йилнинг бошида ғояни “музлатишди”, “музхона”дан уни ўша йили ёзда, МОҚнинг Гватемалада ўтган навбатдаги сессиясида Сочини қишки Олимпиада-2014 нинг пойтахти деб эълон қилишгандан сўнг олиб чиқишди.

Экклстоун пойгани айнан Сочида ўтказиш мумкинлиги ҳақида биринчи марта  2010 йил апрелда гапириб қолди. Гран-прини икки йилдан кейиноқ ўтказиш тахмин қилинганди. Москва эса тахминий жойлар қаторида қолаверди.

Икки ойдан сўнг Сочи автодроми режасини “Формула-1” нинг бош меъмори Герман Тильке билан келишишди.

Пойгани ўтказиш тўғрисидаги узоқ кутилган шартнома 2010 йил октябрда Олимпия қурилишига жавобгар “Омега” маркази билан имзоланди. Етти йиллик шартнома (яна беш йилга узайтириш мумкин эди) РФ президенти Путин ёнида имзоланди. Бир ой ўтиб лойиҳанинг қиймати ҳақида илк хабар пайдо бўлди. Трассага бюджетдан “160-200 миллион доллар” ажратмоқчи бўлишди. 5 миллиард рубль (ўшандаги курс бўйича 179 миллион доллар) ҳақидаги гап ҳам шунга кирарди.

Бироқ ярим йил ўтиб, 2011 йил октябрда ҳукумат лойиҳани молиялаштиришдан воз кечиб, уни хусусий компаниялар ва 52 миллион доллар ажратишни ваъда қилган давлат корпорациясига топширди.

“Формула-1” трассасининг қурилиши Олимпия боғининг бунёд этилиши билан чамбарчас боғлиқ эди, шунинг учун қурилишнинг қимматлашуви ва кечикиши ҳақидаги ҳар қандай хабар Россиядаги Гран-прига таъсир қиларди.

2013 йил февралда қурилишга Эккллстоун баҳо берди. “Формула-1”нинг бош промоутерининг айтишича, у ниҳоятда таъсирланди. Краснодарь маъмурияти “трасса 50 фоиз қуриб бўлингани”ни маълум қилди. Мартда қурилиш қиймати 840 миллионга, кейин эса 4 миллиард рублга чиққани маълум бўлди. ОАВ маълумотларига кўра, қурилиш ҳужжатларида 11,982 миллиард рубль кўрсатилган.

Ўша баҳорда тўққизта нолли рақамларгина эмас, бўлажак трассага “Формула-1” пойгачиси Себастьян Феттелнинг илк ташрифи пайтида туширилган суратлар ҳам нохуш ўйларни туғдирди. Уч карра жаҳон чемпиони (ўша пайтда) сураткашларга тракторда ковшда туриб берди, “Инфинити”да пилчиллаган тупроқда, ўнқир-чўнқир асфальтда сайр қилди.

Россия автомобиль федерацияси (РАФ) ҳаммани яхшигина ташвишга солди. Август ойида, пойганинг аниқ санаси (ўша пайтда шундай туюлганди) — 2014 йил 19 октябрь белгилангач, мамлакатнинг бош автомобиль органи FIAга талабнома жўнатишдан воз кечди. Бунга “Омега” билан ташкилий масалаларни ишлаб чиқишда юзага келган келишмовчиликлар сабаб бўлди.

Жумладан, FIAдан пойга трассаларининг хизмат кўрсатадиган ходимларини ўқитиш учун мунтазам равишда грант олиб турган  РАФ “малакали ишчилар” йўқлигидан шикоят қилиб, “Омега”дан уларни тайёрлашга 1,4 миллион евро сарфлашни талаб қилди. Россия Гран-приси промоутери федерацияни шантажда айблади, шундан сўнг томонлар барибир келишишди, талабнома ҳам жўнатилди.

Сентябрда кичик формула серияларининг пойгачилари, жумладан, “Sauber”нинг бўлажак синовчиси Сергей Сироткин Сочи трассасидаги тайёр участкалардан бирида намунали заездларда қатнашишди.

Ҳаммаси муддатида тайёр бўладигандек эди. Бироқ янги хавотир туғилди — трасса конфигурацияси сабабли. “Формула-1”нинг Россиядаги биринчи пойгачиси Виталий Петров бурилишлардан бирини кўриб, “Бу ерда қоришма бўлади-ку! Авария бўлади — юз фоиз. Кенгайтириш керак”, — деб хитоб қилди.

2014 йил 7 февралда Олимпиада очилди, у ўз кўлами билан Сочи автродромида ҳам ҳаммаси энг олий даражада бўлишига ҳаммани ишонтирди. Ташкилотчилар ўшанда ҳаммаси 91 фоизга тайёрлигини билдиришди. Фақат стартдаги бинолар мажмуаси чала эди.

Баҳорда, мураккаб сиёсий вазият туфайли бойкот ёки босқичнинг бекор қилиниши ҳақида хабарлар тез-тез чиқа бошлади. Энг ташвишли белги Халқаро мотоциклет федерациядан келди. Федерация Москвадаги Moscow Raceway трассасида ўтказилиши керак бўлган супермотопойга бўйича жаҳон чемпионатининг сентябрь босқичини бекор қилди.

Бироқ май ойида Россиянинг биринчи Гран-приси бекор қилиниши ҳақидаги ҳамма гап-сўзларга FIA президенти Жан Тодт нуқта қўйди: “Россия ўйинда. Жадвални қайта кўриб чиқишимизга асос йўқ”. 2014 йилнинг тақвимини декабрдаёқ тасдиқлашганди. Дастурда Россия босқичини Корея Гран-приси мавсуми босди.

Май охирида Сочи автодроми расмий ном олди — оддий ва тушунарли “Сочи Автодром”. Худди шу пайтда интернет орқали чипталарни сотиш бошланди.

Июнда чипталарга талаб жуда катталиги маълум бўлди, ташкилотчилар етти минг ўринга қўшимча трибуна бунёд қилишга ваъда беришди. Кўп ўтмай мавжуд трибуналардан бирини (вираждан ўнгда) “Toro Rosso” пойгачиси Даниил Квят шарафига қайта номлашди.

Ташкилотчилар тайёрликни 94 фоиз деб баҳолашди. Феттелнинг синовларидан бошланган трасса қурилишининг “амалий” қисми мантиқий якунланди — Феттелнинг янги намунали заезди ва биринчи расмий мусобақа — Россия сериясининг айланма пойгалари босқичи билан. “Айланмачилар” қойил қолишди, немис эса “ҳозир ҳаммаси бутунлай бошқача”лигини айтди.

Россиянинг биринчи Гран-приси 10 октябрда старт олади. Шу куни машғулот ўтказилади. Пойга 12 октябрда бошланади. Ва ниҳоят!



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ