Фотомухбирлар иши: Йилнинг энг таъсирли ва ноёб кадрлари

Суратлар 14-02-2017

13 февраль куни ҳар йили ўтказиладиган World Press Photo фотожурналистикаси танловининг ғолиблари эълон қилинди. Қуйида ушбу фотосуратлар ва уларнинг муаллифлари билан яқиндан танишишингиз мумкин. World Press Photo талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши фотосуратлари

1. Бош мукофот Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг қотили Мавлут Олтинтошни суратга олишга муваффақ бўлган Associated Press фотомухбири Бурхон Ўзбилижига насиб этди.

2. “Кундалик ҳаёт. Яккалик сурат” йўналиши бўйича ғолиб. 28 яшар ҳамшира ва фаол Лешиа Эванс АҚШдаги Батон Руж шаҳрида полициянинг шафқатсиз ҳаракатларига қарши ўтказилган норозилик намойишида. 2016 йилнинг июль ойида полиция ходимлари афроамерикалик 37 яшар Элтон Стерлингни отиб ташлашади. Бу митинг ва норозилик намойишларини бошланиб кетишига сабаб бўлади.

3. “Кундалик ҳаёт. Яккалик сурат” йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Қочқинлар тўсиқлар оша Македонияга киришга ҳаракат қилишмоқда.

4. “Кундалик ҳаёт. Яккалик сурат” йўналиши бўйича учинчи ўрин. Ливиядаги вақтинчалик марказда жойлаштирилган нигериялик қочқинлар.

5. “Одамлар. Яккалик сурат” йўналиши бўйича учинчи ўрин. Бунга «Коммерсантъ» нашри фотомухбири Кристина Кормилицына “Ишонч” фотосурати туфайли лойиқ кўрилди. Сурат Кубада олинган. Камагуэй шаҳридаги полиция участкаси. Фидель Кастро вафотидан бир неча кун кейин.

6. “Табиат. Яккалик сурат” йўналиши бўйича биринчи ўрин. Тошбақа балиқчилар тўрига тушиб қолди. Тенерифе, Испания, июнь, 2016 йил.

7. “Кундалик ҳаёт. Туркум” йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Кичкина Марсела (чапда) Зика вирусига чалинган ҳолда туғилган эгиз сингилларига қараб турибди. Сурат Бразилиядаги посёлкалардан бирида 2016 йилнинг октябрь ойида туширилган.

8. “Кундалик ҳаёт. Туркум” йўналиши бўйича биринчи ўрин. Ташландиқ бинодаги сартарошхона. Эски Ҳавана, Куба.

9. “Кундалик ҳаёт. Яккалик сурат” йўналиши бўйича биринчи мукофот. Нажиб исмли аёл бомбардимон вақтида яраланган икки яшар жиянини қўлида ушлаб турибди. Сурат Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги шифохонада суратга туширилган. Март 2016 года.

10. “Спорт. Яккалик сурат”. Жоккей Нина Карбери Ливерпулда ўтган Миллий мусобақа вақтида отдан қулаб кетди. 9 апрель.

11. “Кундалик ҳаёт. Яккалик сурат” йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Хитойнинг Сюйчжоу шаҳридаги гимназиянинг тўрт нафар тарбияланувчиси. Қизчалар ҳар куни ярим соатдан оё бармоқларида машқ бажаришади.

12. “Одамлар. Яккалик сурат” йўналиши бўйича биринчи ўрин. Оиласи Мўсулдан қочиб кетган беш яшар Маха.

13.  «Россия сегодня» халқаро ахборот агентлиги фотомухбири Валерия Мельникова “Узоқ муддатли лойиҳа йўналиши бўйича биринчи мукофотни қўлга киритди. Суратда Луганск вилоятида жойлашган қишлоқлардан бирининг одамлари ўзларини қутқаришмоқда.

14. “Табиат. Яккалик сурат” йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Капалаклар. Мексиканинг марказий қисмида содир бўлган кучли бўрондан сўнг.

15. “Асосий янгилик. Яккалик сурат” йўналиши бўйича ғолиб. Ироқ ҳарбийлари Мўсулда жойлашган уйлардан биридан ИШИД жангариларини қидирмоқда. Ноябрь, 2016 года.

16. “Кундалик ҳаёт. Яккалик сурат” йўналиши бўйича учинчи ўрин. “Хитойнинг ёввоий ғарби” туркумидан. Уйғур аёллари учун пулларни ўз чулкиларида олиб юриш меъёрий ҳолат ҳисобланади.

17. Россиялик Елена Аносованинг фототарихи “Кундалик ҳаёт” йўналиши бўйича иккинчи ўринга лойиқ кўрилди. Сурат 2016 йилнинг мартида туширилган.

18. “Асосий янгилик. Туркум” йўналиши ғолиби. 6 яшар қизча отасининг дафн маросимида йиғламоқда. Унинг отаси Филиппин пойтахти Манилада дахшатли равишда ўлдирилган. Номаълум кишилар эркакни ҳамкасби билан бирга ўғирлашади. Орадан бир соат ўтар-ўтмас унинг нимталанган жасади маҳаллий кўприклардан бирининг остидан топилади.

19. “Кундалик ҳаёт. Туркум” йўналиши бўйича учинчи ўрин. Италиялик фотосуратчи Россиянинг Ярославль вилоятидаги православлар жамоатчилиги орасида бўлди ва уларни суратга олди.

20. “Спорт” йўналиши бўйича учинчи ўрин. Ямайкалик спринтер Усэйн Болт Риоада ўтган баҳсларда финиш олдидан камераларга қараб жилмайиб қўйди.

21. “Табиат. Туркум” йўналиши бўйича биринчи ўрин. Суратда Жанубий Африка қўриқхоналаридан бирида ўлдирилган қора каркидон. Номаълум кимсалар унинг шохини кесиб кетишган.

22. “Асосий янгилик” йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Россиялик фотомухбир Сергей Пономарёв томонидан туширилган. Бола ИШИД жангарилари томонидан ўлдирилган отасининг жасадини қучганича йиғламоқда. Мўсул, Ироқ.

26. “Асосий янгилик. Яккалик сурат” йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Нигериялик қочқинлар  - ака ва сингил Европа йўлида ўз оналаридан жудо бўлишган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ